26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЭКСПО-2017 кўргазмасини томоша қилишга 4 мингга яқин ўқувчи боради

Пойтахтимиз Астана шаҳрида “Келажак энергияси” мавзуида ўтадиган ЭКСПО-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасига Жанубий Қозоғистон вилоятидан 3750 ўқувчи боради.

Минтақадаги ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган оилаларнинг болаларига, шунингдек, ўқишда аълочи, жамоат ишларида фаол ҳамда билими ва намунали тарбияси билан ажралиб турган ўқувчиларга давлат ва ҳомийлар ҳисобидан ЭКСПО-2017 кўргазмасига йўлланмалар берилмоқда.

Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокими Ж. Туймебаев “ЭКСПО-2017”га борадиган мактаб ўқувчилари билан Шимкент шаҳридаги “Ўқувчилар саройи”да махсус учрашиб, улар тайёрлаган кўргазма ва концерт дастурини томоша қилди.

Даставвал ҳоким “ЭКСПО-2017 – “Ўқувчилар нигоҳида” мавзуидаги кўргазмани оралаб чиқди, сўнг “ЭКСПО-2017 – Қозоғистоннинг келажаги” тантанали тадбирида иштирок этди.

Тарихий воқеанинг гувоҳи бўлаётган ўқувчиларга омад тилаган минтақа раҳбари бундай имкониятлар мустақил мамлакатимизнинг ёшларга бўлган умиди ва қўллови эканини айтиб ўтди.

– Бу кўргазманинг сизлар учун унутилмас ҳамда фойдали эсдалик бўлиб қолишига ва ундан олган таассуротларингиз ижодларингизнинг чархпалаги ва келажакда илмий янгиликларнинг очилишига сабаб бўлади, деб ишонаман. Сизлар Мустақил элимизнинг таянчисизлар. Шу сабабли, ҳар бирингиз Мангу элимизнинг нуфузини оширадиган ориятли, билимдон ва баркамол шахс бўлиб етишишингиз, элнинг фахри бўлишингизга тилакдошман, – деди вилоят ҳокими.

Сўнг меҳмонлар “Келажак энергияси” ЭКСПО-2017” мавзуида ўқувчилар иштирокида ўтган флешмобни, “ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси – болалар дунёсида” саҳна кўринишини томоша қилишди.

М. ЭЛТОЕВА, 2017-05-12, 20:15
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.