26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Дўстлик”нинг имкониятлари кенгаймоқда

Қозоғистон халқи Ассам­блеяси ҳақида янги Қонун ўзгариш ва қўшимчалар би­­лан қабулланиш арафа­сида. Мазкур Қонуннинг банд­ла­рига биноан “Дўстлик” ҳам­­­­жамияти республика ма­­қомига эга бўлиши учун ка­мида 10та вилоятда ўзбек эт­номаданият бирлашмалари фаолият юри­тиши лозим. Шу­нинг учун ҳам бу борада ти­нимсиз ишлар олиб борилмоқда. 

“Дўстлик” ҳамжамияти раи­си И.Ҳошимжонов яқинда Ман­ғис­тов вилоятининг Ақтов шаҳ­рига иш сафари билан бориб, вилоят ҳокими Ерали Тўғжанов қабулида бўлди. Бир вақтлар маълум сабабларга кўра ёпилиб қолган Манғистов вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасини раис Эргаш Султонов тарафидан қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. 

Учрашувда вилоят ҳоки­мига ҳамжамият номидан А. На­воий­нинг рус тилида чоп этилган шеърий хазиналари тўплами совға қи­­­­­­­­­­­линди. Сўнгра И. Ҳошимжонов мез­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бонлар билан замон талабига мос равишда қурилган вилоят «Иж­­­тимоий тотувлик» идораси биносига борди. Бирлашма ку­туб­хонаси учун Э. Султоновга Ўзбекистон Республикаси Ёзув­чилар уюшмасидан берилган А. Навоий, Зулфия, Э. Воҳидов, Муҳаммад Юсуф каби ўзбек адибларининг китобларидан 17та, шунингдек, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси ва бошқа нашр­лардан нусхалар тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки,  Манғистов вилоятида 58дан зиёд этнос ва­­­­киллари истиқомат қилади, 2 253 нафар ўзбек этноси вакили бор. 

Навбатдаги учрашув Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Ўрол шаҳрида бўлиб ўтди. Вилоят ҚХА раисининг муовини Ғайса Қапақов ҳамда “Ижтимоий то­тувлик” давлат корхонаси раҳ­бари Митхат Мақсут ўғли бошчи­лигида вилоятда истиқомат қи­лувчи 727 нафар ўзбек миллати вакилидан 42 нафари билан учрашув ташкиллаштирилди. Мил­латдошларимиздан акса­рияти собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистон ҳудудидан ҳарбий хизматга келиб ёки ОЎЮни та­мом­лаб, йўлланма билан ишга келганларнинг фарзандлари экан. Мажлисда беш кишидан иборат ташкилий қўмита тузилиб, ўз­бек маданият бирлашмасининг очилиши ҳақида қарор қабул­ланди. Қўллаб-қувватлаш мақ­садида очилажак ташкилот ку­тубхонасига 14та китоб ва га­зеталар топширилди. 

Сафарнинг сўнгги Астана шаҳри бўлди. Ҳамжамият раиси шаҳар ўзбек этномаданият бир­лашмасининг раиси Шерзод Пўлатов ҳамда ўринбосари Ҳасан Шариповлар билан учрашиб, 2018 йили пой­тахтда ўтказиладиган тад­бир­ларни муҳокама қилдилар. ҚХА ходимлари билан мулоқот ҳам самарали бўлди.

Муаттар ОЗОД, 2018-02-14, 22:30 609
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.