26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Таълим соҳасида рақамлаштиришнинг самараси

Элбошининг халққа Мактубида “Мамлакатимиз янги жаҳон карвонбошиларининг сафига қўшилиши учун аввало индустрлаштириш янги технологияларини тат­биқ этишда пешқадам бўлиш керак”, дейилган.

 Мазкур вазифа Жанубий Қозоғистон вилояти таълим соҳасида режа асосида бажарилмоқда. Буни таълим бошқармаси раҳбари Исатай Сағиндиқов айтди.

Унинг маълум қилишича, ўтган йили болаларни мак­табга электрон шаклда қабул қилиш тизими жорий этилди. Мақсад – уларни мактабга жойлаштиришда шаффофликни таъминлаш. Ўтган йили янги услубда ша­ҳар мактабларининг 1-син­фига 21945 нафар ўқувчи қабулланса, 23395 нафар кич­кинтой болалар боғчасига қатнаш имконига эга бўлди.

– Рақамли таълим захира­ларини ривожлантириш орқали ўқитишнинг мазмунига, уюш­ган жиноятчиликнинг олдини олишга йўналтирилган иш­ларга эътибор кучай­тирилди. Масалан, ўқитувчиларни са­­­­­­­­­­­­ра­лашдаги очиқ танлов, ўқув­чиларнинг мактаблараро ал­ма­­­­­­­­­­­­­­шиши ҳамда иш дафтар­ча­­­­­­­­­­­­­­­сини юритиш жараёнлари электрон равишда олиб бо­­­­рилмоқда, – деди вилоят таълим бошқармаси раҳбари.

Бугунги кунда Шимкент шаҳридаги таълим муас­сасаларига ўқи­­­тувчиларни ишга олиш ҳам электрон равишда бажарилмоқда. Иш излаган фуқаро www.thunter.shymkent.gov.kz сайтига кириб, ўқитувчилар учун қан­дай бўш иш ўринлари эълон қилинганини билиши ва ҳужжат топширишлари мумкин. Шу кунгача янги услубда 501 нафар педагог ишга қабул қилинди.

Бу тизимдан мактаб­лардаги ўқув-тарбия ишида ҳам самарали фойдала­нил­моқда. Жумладан, шаҳар­­­­­­­даги 40та таълим муас­сасасига электрон бошқарув ахборот-дастурий мажмуаси татбиқ этилди. Натижада ўқувчиларнинг дарсларни сабабсиз қолдириши 75 фоиз­га камайди, ўзлаштириш кўр­саткичи эса 12 фоизга юқо­рилади.

Энг эътиборлиси, лойиҳа­нинг татбиқ этилиши на­тижасида болалар боғча­сига йўлланма олиш, иш­га жойлашишда пора талаб қилиш, болаларни мак­таб­га қабул қилишда та­ниш-билишчиликка йўл бериш ҳо­­­­­­­­­­­­­­­латлари бўйича ша­ҳар­­­­­ликларнинг арз-шико­ятлари бирмунча озайди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-02-14, 22:34
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.