26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Буюк Ипак йўлидаги диёр

Ўлкамизнинг Буюк Ипак йўлида жойлашганлиги ва ноёб тарихий обидалари, бетакрор маданияти, анъаналари ва табиати сайёҳларни ўзига мафтун этмоқда. Ҳар йили республикамизга жаҳоннинг 70дан зиёд мамлакатидан меҳмонлар келаётгани хорижликларнинг эътирофи ва қизиқишидан далолатдир. 

Туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга Жанубий Қозоғистон ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати ва файзли гўшалари билан сайёҳларни ўзига ром этмоқда. Маълумотларга кўра, минтақамиз сайёҳлик салоҳияти ва тарихий қадамжолар кўплиги бўйича республикада биринчи ўринда туради. Мингдан зиёд меъморий ва археологик ёдгорликларимиз – халқимизнинг бебаҳо мероси, битмас-­туганмас бойлигидир.

Тўлебий туманида 180дан зиёд тарихий ва табиий қадамжолар мавжуд. Шу кунларда Буюк Ипак йўлида жойлашган туман халқаро туризмни ривожлантириш учун Й қулай минтақалардан бирига айланмоқда.

Қоратепа қишлоқ округи ва Ўгам дарасида қадимий ғорлар топилиб, ундаги иероглифлар ўрганилмоқда. Буларнинг барчаси хорижлик сайёҳларни туманга жалб этмоқда. Вилоят ҳокими таъкидлаганидек, туризм барқарор иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан ҳисобланади. Ушбу соҳа аҳолининг турмуш даражасини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради. Шу боис, туманда мазкур тармоқ салоҳиятидан янада самарали фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирлар белгиланиб, муваффақиятли амалга ошириляпти. Жумладан, янги сайёҳлик йўналишлари ишлаб чиқилмоқда, мавжуд транспорт коммуникациялари қайта таъмирланиб, янгилари барпо этиляпти.

– Тўлебий туманига “Асл табиат маскани”, деб бежиз таъриф берилмаган, – дейди «Сайрам-Ўгам» илмий ишлаб чиқариш ташкилоти раҳбари А. Абдешев. – Чунки, бу ерда туризм соҳасида давлат ва хусусий ҳамкорлигини ривожлантириш учун барча шарт-шароит мавжуд. Туманнинг гўзал табиати ва иқлими, ўзига хос ҳайвонот ҳамда ўсимлик олами, маданий-этнографик хусусиятлари, шунингдек, пурвиқор тоғларининг шифобахш ҳавоси туризмнинг соғломлаштириш-даволаш, экологик, этнографик, спорт йўналишларида экосаёҳатчиларни йил бўйи жалб қилиш имконини беради. 

– Туризм – бугунги кунда кўпчилик учун яхши дамдир. Янги жойларни кўриш, табиат қўйнида бўлиш, олам-олам таассуротлар кишиларнинг эртанги кунга бўлган ишончини кучайтиради. Мен уч йилдан бери Тўлебий туманига келиб дам оламан, Қасқасунинг бетакрор манзараси оҳанрабодай ўзига тортади, – дейди қорақалпоғистонлик сайёҳ Бердиқул Оллоқулов.

Тоғ яйловларида меҳмон уйлари, этноовуллар барпо этилди. Натижада, туманга сўнгги йилларда Европа, Эрон, Арабистон, Африка ва Америка давлатларидан минглаб сайёҳлар келишмоқда.

Вилоят ҳокимлиги томонидан мунтазам ўтказилаётган «Ontustik Tourism Forum» халқаро туристик форумида узоқ ва яқин чет эллардан юзлаб туристик фирмалар вакиллари иштирок этиб, сайёҳликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Бу каби тадбирлар ҳам минтақамизнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга кенг йўл очиб, бой тарихга эга юрт ва замон билан ҳамнафас яшаётган мамлакат сифатида эътироф этилувчи Қозоғистонни ўз кўзи билан кўрмоқчи бўлган сайёҳлар сонининг йилдан йилга ортиб боришига хизмат қилмоқда.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2018-02-14, 22:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.