26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қалб кўзи кўр бўлмасин

Сўнгги пайтларда дорихоналар кўпайиб кетди. Қайси кўчага кирманг, дорихона. Тўғри, экологик вазият ночорлашиб, касалликлар сони ортиб бормоқда. Лекин дорихонадаги дорилар фақат танани соғломлаштира олади, холос. Қалбни-чи, қалбни нима соғайтиради? Ахир уни вақти-вақти билан даволаб, озиқлантириб турилмаса, инсоннинг қалб кўзи кўр бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Албатта, қалбнинг давоси – китоб. Шунинг учун азал-азалдан халқимиз илмни қадрлаб, китобни севган ва ўзига дўст тутинган. Қалб саломатлиги ҳақида қайғураётган ҳамюртларимиз кўпми, улар ҳозирги кунда қандай китобларни мутолаа қилмоқда. Шу савол билан ижтимоий тармоқдаги бир гуруҳ дўстларимизга мурожаат этдик.

Гуландом Долимова С. Цвейгнинг “Мария Стюарт” китобини, Шукуржон Шониғматов А. Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини, Ирода Муҳаммаджонова Ронда Берннинг “Куч”, Маҳмудхон Мансуров Баҳодир Нурмуҳаммаднинг “Одам”, Наргизахон Ортиқова Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Хислатли ҳикматлар шарҳи”, Муҳаммад Солиҳнинг “Кўзи тийран дард”, Мухлис Вафоев Стендальнинг “Қизил ва қора” романини, Гулираъно Расулова Наполеон Хиллнинг “Думай и богатей”, Гулмира Режабалиева М. Булгаковнинг “Мастер и Маргарита” китобини ўқиётганини ёзишган.

Гулнаҳор Режабалиева “Саодат асри”нинг учта жилдини, Муножат Эргашева “Пайғамбарлар қиссаси”ни тугатиб, “Тафсири ҳилол”ни бошлаганини маълум қилган. Шунингдек, Дилфуза Абдураҳимова Румийнинг “40 ривоятга 40 маснавий” китобини ўқиб тугатган, энди “Қуръон қиссалари”ни ўқишни бошлаганини ёзиб юборган.

“Интернет бор, китобнинг нима кераги бор?” деб ёзибди Собит Олимов. “Фейсбукка киргандан бери китоб ўқий олмадим. Интернетга киришни бас қиламан, шекилли” – бу Иброҳим Азимжоновнинг сўзи.

Китобга қизиқиш болаликдан бошланади. Эртак эшитмаган болани адабиётга қизиқтириш мумкин эмас.  Сарёмий номли мактаб-лицей ўқувчиларининг бу борадаги ташаббуси таҳсинга лойиқ. Улар ўқув йили давомида ҳар бир ўқувчининг 100та китоб ўқиши бўйича мусобақа уюштиришган.

Инсоннинг маданияти юксалган сари эзгу амалларга интилаверади. Шундай экан, билим манбаи, ақл чироғи – китобни ота-боболаримиз каби қадрлайлик, унга ошно бўлайлик!

М. АБДУРАИМОВА, 2018-02-17, 10:28 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.