26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Беш қўл баравар эмас

«Жанубий Қозоғистон» газетаси саҳифаларида доимий ёритилиб келаётган, кўпчиликка дахлдор мавзулардан бири – тўйлар ва шунга оид ўйлар. Учрашув ва йиғилишларда минбарга чиқиб гапирганимизда, гўё ҳаммамиз якдил ихчам, исрофсиз, дабдабасиз тўйлар тарафдоримиз. Аммо амалда шу нарса, афсуски, рўёбга ошавермайди. 

Яқинда Туркистонда бир тўйда бўлдик. Таклифномада тўйнинг бошланиши кеч соат 20.00га деб кўрсатилган. Меҳмонлар жамулжам келишганига қарамай келин-куёв қандайдир сабабларга кўра тўйхонага кечикиб келганлиги туфайли тўй тунги соат 24.00да бошланди. Аксарият меҳмонлар тўй соҳибига тўёналарини топшириб, овқатга ҳам қарамай кетиб қолишди. 

Ахир тўй инсоннинг умрида бир марта бўладику. Орзу- ҳавас, ният. Нега тўй тўрт соат кечикиб бошланди. Нега бунга йўл қўйилди? Аниқ сабаби йўқ. Қачонгача меҳмонларнинг асаби бузилиши керак? Бунга ким айбдор? Ёшларми ё катталар? 

Халқимизда, қамишни бўш ушласанг қўлингни кесади, деган нақл бор. Қозоғистон қонунларига кўра кеч соат 23.00дан кейин жамоатчилик тинчини, осойишталигини бузиш ман этилади. Бизда эса бу вақтдан бир соат ўтгач – шовқин сурон, дабдаба билан тўйлар бошланади. Иқтисодий бақувват, ҳамёни қалин тадбиркорлар билан ... ойликка ишлаб... нафақага қараб ўтирганларнинг осмон билан ердай фарқи бор. Негадир тадбиркорларнинг дабдабали тўйларига тақлид қилиб, чамамиз келса ҳам, келмаса ҳам, қарз кўтариб бўлса ҳам шундай тўй қилишга чиранамиз. Нега? Ахир бунинг ўрнига тарбия, маънавият, камтарлик, ўзбекона одоб борасида бир-биримиздан ўзишга ҳаракат қилсак, нур устига нур эмасми? Китоб, газета мутолаасига кўпроқ эътибор қаратайлик. 

Оғайнилар, дўппини бундоқ бошдан олиб, ўйланиб кўрайлик. Энг олис масофа ҳам дастлабки қадамдан бошланади. Тўйларимизни тартибга келтирайлик. Шу ишда барчамиз ҳамжиҳат бўлайлик.

Эрназар РЎЗИМАТОВ, Алишер ДИМЕТОВ. Туркистон, 2018-02-17, 10:33 528
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.