26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Турк олами ва ахборот майдони»

Туркистонда «Турк олами ва ахборот майдони» халқаро форуми ўтди

Анжуманда Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Татаристон, Бошқирдистон, Бельгия, Венгрия, Болгария, Молдова оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар. 

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев форум «2017 йил – Туркистон шаҳри – туркий оламнинг маданий пойтахти» доирасида ўтаётган муҳим тадбирлардан бири эканини таъкидлади ва иштирокчиларни фаолликка ҳамда ахборот майдонининг муаммоларини муҳокама қилишга чорлади.

– Ахборот майдонини қуришдан бош мақсад – Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Татаристон, каби туркий эллар орасида Ер шаридаги туркий ҳамжамият билан ахборот соҳасида ҳамкорлик ўрнатиб, тезкор ахборот алмашиш, матбуот соҳасида биродарликлар қуриш, томири бир туркий халқлар учун умумий бўлган тарих, маданият, таълим, санъат, маънавий қадриятларни биргаликда тарғиб қилиш. Яъни, у бизнинг бирлигимизга, маънавий, сиёсий ҳамда иқтисодий алоқаларимизни ривожлантиришга хизмат қиладиган ташкилот бўлишига ишончим комил. Умумий тарихимизни таҳлил қилиб, фаҳмлаб, бир-биримизни таниб, маданиятимизни яқинлаштиришга ягона телеканалнинг очилиши катта ҳисса бўлади, – деди Жансейит Қансейитули.

TWESCO раҳбари Дархан Қидирали Қозоғистон Республикаси Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаевнинг анжуман иштирокчиларига Табрик хатини ўқиб эшиттирди. Ўз номасида Вазир туркий халқларнинг иқтидорли журналистлари иштирок этаётган медиа-форумни қўллаб-қувватлашини билдирган.

«Туркий давлатларда ягона телеканал ташкил этиш» ва «Фикр алмашиш масалалари» мавзуларида баҳс-мунозара юритилиб, форум иштирокчилари ахборот сиёсатининг келажаги ҳақида мулоҳазаларини билдирдилар. Кун тартибидаги масала бўйича Озарбайжон Матбуот иттифоқи бошқаруви аъзоси, «Şark» газетаси муҳаррири Ақиф Аширли, 

«Туркистон-пресс» Ўзбекистон ахборот агентлиги бош муҳаррири Улуғбек Асроров, «Айқын» республика газетаси бош муҳаррири Нуртўре Жусип, «Anadolu Ajansı» турк давлат ахборот агентлиги бош муҳаррири Фаррух Тўқат, «Кыргыз туусу» қирғиз расмий газетасининг масъул котиби Назарбек Байжигитов ва “Yeniçağ” турк газетаси таҳлилчиси Куршад Зорлу маъруза қилишди. 

Биринчи сессияга Дархан Қидирали раислик қилса, иккинчи сессияни «Хабар» агентлиги раиси ўринбосари Ринат Кертаев бошқарди. Унда «TRT-Avaz» телеканили директори Мурат Аккоч, журналист Эли Хаджиева, «NTV» телеканали туркий кўрсатувлар муҳаррири Ахмет Йешилтепе, мустақил блогер Айдос Сирим ва бошқаларнинг маърузалари тингланди.

Анжуман иштирокчилари Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаевнинг Бодрумдаги саммитда киритган таклифига биноан туркий халқлар учун ягона телеканал яратиш масаласини муҳокама қилиб, ўз мулоҳазаларини баён этишди. 

Журналистлар форумида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев “2016 йилнинг энг яхши дипломат-элчиси” унвони билан тақдирланди. Жаҳон журналистлари ташкилоти қарори билан берилган бу мукофотни ташкилот раҳбарининг ўринбосари, таниқли журналист Орхан Селен топширди. 

Ўз навбатида минтақа раҳбари туркий оламнинг маънавий бойлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун халқаро Турк академияси президенти Дархан Қидиралини “Жанубий Қозоғистон вилоятига сингган хизмати учун” медали билан тақдирлади. 

Тадбирда туркий оламни тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ журналистлар юксак мукофотлар билан тақдирланди, улар орасида «ҚазАқпарат» ахборот агентлиги бош муҳаррири Асқар Омаров ҳам бор. 

Турк оламининг ягона ахборот майдонини барпо этишга бағишланган форум туркий давлатлар бирлигини мустаҳкамлаб, халқларни яқинлаштиради, ягона тамаддун ва маданиятни шакллантиришга ҳисса қўшади.

 

 

 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири., 2017-05-12, 20:28
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.