26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вақтинг кетди – бахтинг кетди

Дарҳақиқат, вақтнинг қадрига етиш­ликда, унинг ҳар бир дақи­­­қа­­сидан унумли ва оқилона фойда­­­­­­­­­­­ланишда гап кўп. 

Бу ҳақда халқ оғзаки ижоди одоб­­­­­­­­­номасида талай ибратомуз ривоят­лару ҳикоятлар бор.

Кунлардан бир кун до­­­­­­­­­­­­­­­­­­ниш­манд­­­­дан: “Сиз ум­­­­рин­гизда ҳеч хато қил­­­­­­­­­ган­­­­ми­­сиз?” деб сўра­­­­­­дилар. “Қил­­­­­­­­­­­­­ганман, – дебди донишманд. – Уч марта хазинамни йўқотдим. Ав­­вал не машаққат билан тўплаган бой­­­лигимини йўқотдим. Лекин бунда мен айбдор эмасдим, ҳалол меҳнат қилиб, яна бойлик топдим. Кейин яна бир дўстимни йўқотдим. Йўқ, уни вафот этган, деб ўйламайман, у ҳақиқий дўст эмас экан, бошимга ташвиш тушганда ташлаб кетди, дўстлигимизга хиёнат қилди. Бунинг учун ҳам айбдор эмасдим. 

Модомики, сенга хиёнат қилган экан, у ҳақиқий дўст бўла олмайди, деб ўзимни юпатдим. Кейин бошқа чинакам дўст топдим. Аммо бу орада шундай бир хазинамни йўқотдимки, бунинг учун ўзимни ҳеч кечира ол­майман. Мен уни ўз қўлим билан йў­­­­­­­­­­­қотиб қўйдим. Бу бекор ўтган кун­­ларим, бекор кечган ойларим, бекор ўтган йилларим. Мана шу хазинани энди ҳеч қачон тополмайман. Агар, янгидан туғилганимда эди, ўша ўт­­ган дамларимни ҳам фойдали иш­­ларга – ўқиш, меҳнатга сарфлаган бўлардим...”

Вақтнинг фазилати, куч-қудрати, ундан унумли фойдаланишнинг хо­сият­­лари тўғрисида ҳам ҳисобсиз ҳик­матлар, эртак-афсоналар яра­тилган. Уларда ҳар қандай ишни – дала ишларими, экин-тикинми, од­дий кундалик юмушми ёки икир-чи­­­­­­кирми, барибир, ўз вақтида бажа­­­рилиши зарурлиги уқтирилиб, фур­­­­­­­­­­сатни қўлдан бой берувчи, уни қадр­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лай олмайдиган кишилар охир-оқи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­батда афсус-надоматда қолиши таъкид­ланади. 

Халқ наздида вақт – олтиндан ҳам қиммат, дуру гавҳардан ҳам аъло. Вақт ҳар қандай роҳат-фаро­­ғат, бойлик ва бахт-саодатнинг калити, шон-шараф, обрў-иззатнинг манбаи.

Халқ айтади:

* Вақт тоғни емирар,

Сув тошни кемирар.

* Вақт ўтгандан кейин,

Қиличингни тошга чоп.

* Вақт – тиғиз,

Қадрлаган – азиз.

Донолар бисотидан:

Вақт – бахт, бахтнинг бозори бўл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ма­ганидек, вақт қадрининг ҳам ба­­­­­­­­­­­ҳоси йўқ...

Масал: Олтиндай товланиб тур­ган Бошоқдан бунчалик бўлиқ­­­лигининг боисини сўрашибди.

– Шу ҳолга келишимга сабабчи Вақт тўра, – деб  жавоб берибди Бо­­­­­­­­­­­­­­шоқ. – Ҳа, шудгорланган жойга ўз вақтида қадам ранжида қилдим, ўз вақтида суғорилиб, ўз вақтида пар­­­варишландим. Мана, ўзингиз кўряпсиз – вақтида етилиб, вақтида пишиб, вақтида ҳосилимни кўз-кўз қилиб ту­­рибман. Ҳа, вақтдан қимматлироқ, қадрлироқ ва зарур­роқ нарса йўқ...

Оқил бобо айтади:

Азизларим! Инсон ҳаётини чаро­ғон қилган, умрини безаган ҳам вақт. Шундай экан, вақтни беҳуда ишларга кетказманг, унинг қадрсиз ўтишига йўл қўйманг. Уни фойдали ишлар – ки­тоб мутолаасига, ҳу­нар ўрганишга, меҳнат қилишга сарфланг, кейин пушаймон торт­­­майсиз.

Малик МУРОДОВ. “Олтин сандиқ очилди” рисоласидан, 2018-02-20, 09:07 167
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.