26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Саломатлик посбонлари

Сўнгги йилларда вилоятимизда ўнлаб янги тиббиёт муассасалари қу­рилиб, фойдаланишга топширилди. Собиқ Иттифоқ даврида барпо этилган касалхона, шифохоналар тўлиқ таъмирланиб, бугунги кунда аҳолига замон талаби даражасида хизмат кўрсатмоқда. Буни шаҳримиздаги вилоят клиник касалхонаси мисолида яққол кўриш мумкин.

Тақдир тақозоси билан Марат Ўринбасарули Пашимов раҳбарлик қилаётган вилоят клиника касалхонасининг 2-жарроҳлик бўлимига қадам ранжида қилиб, шифокорларнинг беморлар билан муносабати, хушмуомалалиги, ёруғ хоналарнинг саранжом-саришталиги ҳамда тозалигини кўриб, беихтиёр халқимизнинг “Тозалик – соғлик гарови, соғлик эса – бойлик гарови”, деган мақоли ёдимга тушди.

 2-жарроҳлик бўлими мудири, олий тоифали жарроҳ Мақсут Аймағамбетов билан суҳбат қурдик.

– Мақсут Бақ­­­­­­­­­­ти­бер­­­ген­­­­­­­­­­ули, сиз бош­­­­­­қа­ра­­­ёт­­­­­­ган жар­­­­­­­­­­роҳ­лик бў­­­­­­­­­­­ли­­­­­­­­­­­­­­­­­­мининг фа­­­­­­­о­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лияти ҳа­­­­­­­­­­­­­­­­­қида га­­­­­­­­пириб бер­сангиз.

– Бўлимимиз бир вақт­нинг ўзи­да 40 кишини қа­бул қила ола­­­­ди. Юқори ма­­­­­­лакали ши­­­­­­фо­­­­кор-жар­­­­роҳ­­­­­лар: Ақберен Дау­­­­­талиев, Алим­­­­­­­­­­жан Ну­ра­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­шев, Рауан Жу­­­нисов ва бош­­­­­­қалар билан бир қаторда бе­­­­­­­­­­­­­­­­­морларга ўз вақ­­­­­­­­тида на­му­­­на­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ли тиб­бий ёр­дам кўрсатиб, уларнинг дар­ди­­­­га мал­­­­­­­­­­­ҳам бў­­ла­­­ётган ўр­­­­­­­­­­­­та бў­­­­ғин тиббёт хо­­­­­­­димларидан катта ҳам­шира Айнур Ма­­­қул­­­­бе­­кова, хў­жалик иш­­­­­­­лари бекаси Мав­­­­­­­луда Мир­­­­­­қо­­­­дирова, ҳам­­­­­­­­ши­ралар: Дил­мира Ни­­­­ёзметова, Дана Амир­шеева ҳамда Юлия Ва­­­­­­­ганова, Мунира Жу­ни­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­соваларнинг ном­­­ла­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рини алоҳида тил­га олиш жо­­­из, – деди ҳам­суҳ­­­­­­­­­­­ба­­тим. Ҳар қандай ши­­фокор ўз фаолиятини Гиппократ қасамёди би­­­­­­лан бошлайди ва унга бир умр содиқ қо­лади. Бизнинг асосий мақсадимиз инсон саломатлигини сақлаш, беморларнинг тез соға­­­­­йиб кети­ши учун бор имко­­­­­­­­­­­­­­­­­­ниятлардан унумли фой­­­­даланиб, қўлдан келган ёрда­мни кўрсатишдан иборат.

Касалхонанинг моддий-техника база­сига тўхталсак, у замон талабларига жа­­воб бе­радиган тиббий ап­паратлар, асбоб-уску­­­на­лар, компьютерлар билан жиҳозланган. Бў­­­­­­­­­­­­­­лимимизда аниқ ташҳис қўйиш учун му­раккаб таҳлил(анализ)лар ўтказилиб, ош­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қозон, жигар, ичак, ўт йўлларини то­за­­­­­­лаб, даволашда яхши нати­жаларга эриш­моқ­­­­дамиз. 

Шундан сўнг, Мақсут Бақ­­­ти­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бергенули бизга пала­талардаги беморлар билан суҳ­батлашиш ва уларнинг фикрини билиш   имконини берди. 

2-палатада давола­­наёт­­­ган бемор 7 фар­­­­­­­­­­­­­­­занднинг онаси, 26 набиранинг суюкли бу­­­­­­­­­­­­­­­вижони Жамила Ибро­­­­­­­ҳимова Сў­зоқ ту­ман­­­даги Тасти овулидан оғир аҳволда “Тез ёр­­­­­­­­­дам” ма­­ши­­­­­­насида ка­сал­­хонага ет­­ка­зилган ва ма­лакали ши­фокорларнинг саъй-ҳаракати билан ўт пуфакчаси ва буйракда йи­ғилиб қолган 22 дона майда қумтошларни пичоқсиз опе­рация йўли билан олиб ташлаганини зўр мамнуният билан сўзлаб, бугун она юр­ти – Сўзоққа, оиласи олдига  ҳеч кимнинг ёрдамисиз етиб олишини маълум қиларкан, 2-жарроҳлик бўлими мудири Мақсат Айма­­­­­­­ғамбетов, Ақ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­берен Дауталиев ва бош­­қа шифокор ҳамда ҳам­­­­­­­­­­­­­­шираларга мин­­нат­­дор­­­­­­­­­­­­чи­­­­­­­­­­лигини “Жанубий Қо­зо­­­­­­­­­­­­­ғис­­­­­­­­­тон” газетаси орқали бил­­­­­­­­­­диришимизни  сўранди. 

Сариоғоч тумани, 12-сон­­­ли касб-ҳунар кол­лежида ўқитувчилик қилувчи Мей­ремкул Шўмбалова ҳам оғир аҳволда касалхонага тушгач, бир кундан сўнг, мураккаб жарроҳи йўли би­лан жигардаги шиш олиб ташлангач, бугунги кунда ўзини яхши ҳис этаёт­ганини, касалхонадан чи­­­­­­­­­­­­­­­­қишга тай­ёр­гарлик кў­­­­­­­­ра­­­­­­ётганини айт­ди.

 Бу мўъта­­­­­­­­­­­­­­­­­бар онахоннинг ҳам шифо­­­­­­­­­­­­корларга, 2-жарроҳлик бўлими ходим­­­­­­­ларига миннат­дорчилиги чексиз.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-02-20, 09:12
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.