26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бўш бешикни тебратма: фарзандсиз қоласан!

«Ажабтовур янгиланган жамиятнинг ўз томири – тарихининг қаъридан бошланадиган маънавий коди бўлади. Янги шаклдаги янгиланишнинг энг асосий шарти – шу миллий кодингни сақлай билиш. Усиз янгиланиш деганингизнинг қуруқ сафсатага айланиб қолиши ҳеч гап эмас. 

Бинобарин, миллий кодимни сақлайман, деб вужудидаги яхши ва ёмоннинг ҳаммасини, яъни келажакка ишончни кучайтириб, олға бошлайдиган хусусиятларни ҳам, энсасини орқага тортиб турадиган, оёқдан чаладиган одатларни ҳам миллий онг доирасида бўшаштириб қўйишга бўлмаслиги ҳам ойдай равшан», деб ёзади Элбошимиз дастурий мақоласида.

Яъни, Давлатимиз раҳбари халқимизнинг ўзига хос урф-одат, анъана ва маросимларини қайта кўриб чиқиб, фойдали ё зарарли эканлигини аниқлаб, оёқдан чаладиганларидан халос бўлишга чақирди. Дарҳақиқат, урф-одатларимизнинг бирида миллийлик акс этса, бирида бузуқликка тарғиб ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Улар орасидан келажакка ишончни кучайтириб, олға бошлайдиган хусусиятлар эгаларини аниқлаш – маънавий янгиланишнинг асосий вазифаси. Қуйида туркий халқлар учун умумий бўлиб келган, асрлар давомида сақланган халқ ичидаги иримларда белгиланган тақиқларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қилиб, сабабларига ҳам тўхталиб ўтамиз. Хулоса чиқариш – сиздан.

* Уйга қараб югуриб, от чоптириб ҳам келма. Бу ўлим ёки ёв қувиб келаётгани ҳақида хабар бериш пайтида қилинадиган ҳаракат.

*  Бош кийимни ўйнама, бировга совға ҳам қилма. Қўнган бахтдан айриласан, бошинг бирикмай қолади.

* Ўчоққа сув қуя кўрма, ўз ўтингни ўзинг ўчирган бўласан.

* Бўш бешикни тебратсанг – фарзандсиз қоласан.

* Молнинг бошига урсанг ё тепсанг – бараканг қочади.

* Намозгар-намозшомда ухлама, бу пайтда жин-парилар бир жойдан иккинчи жойга кўчаётган бўлади.

* Нонни исроф қилсанг – уволига қоласан.

* Тунда сув бўйига борсанг, сув парилари элтиб кетиши мумкин.

* Танглайингни тақиллатма, бу очкўзлик белгиси. 

* Нотаниш одамдан қаёққа кетаётганини сўраш – бетамизлик. Аввал саломлаш. Қаёққа кетаётганини ўзи айтиши мумкин.

* Шўрва билан чойни пуфлаб ичма, бу сабрсизлик ҳисобланади.

* Уҳ тортма. Қайғу-ҳасрат, дард-алам чақирган бўласан.

* Қўлингни бошингдан баланд кўтарма, бу «жонимдан тўйдим», деган белги.

* Одамга қараб эснама, одобсизлик.

* Январь ойида тўй қилма, қашшоқлашиб қоласан.

* Сув сочиб ўйнама. Сувдек суюлиб кетасан.

* Эридан хотини қаёққа борасан, деб сўрамайди. Йўли бўлмай қолади. 

* Нонни бир қўллаб синдирма: ризқинг кесилади.

* Уйда ҳуштак чалма: бахт-давлат қочади. 

* Жаноза, таъзиядан кейин бошқа уйга кирма. Ҳасратга ҳасрат қўшилади.

* Овқат, ичимлик ё сувнинг устини очиқ қолдирма. Шайтон марҳумларнинг кулфатларини солиб кетади, деган гап бор.

* Куёв қайин юртида калла ушламаган, дастурхонга фотиҳа қилмаган. Келин қайнота, қайноғалари билан қўл бериб саломлашмаган. Булар одобсизлик ҳисобланади. 

Баҳорой ДЎСМАТОВА, 2018-02-20, 09:38 204
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.