26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳаёли қизларга  тасанно!

Динимизга мувофиқ кийинган ҳаё­­­ли хотин-қизларга айрим ҳолат­лар­да «қолоқ» деган нотўғри назар билан қарайдиган кишиларга гувоҳ бўлиб қоламиз. Аслида, улар­нинг бундай кийинишлари ҳақиқатан ҳам қолоқлик белгисими? 

Келинг, биз сизларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг су­юк­ли қизлари, жаннат аёлларнинг саййидаси бўлмиш Фотима розияллоҳу анҳонинг ҳаётларидан гўзал бир лавҳани ҳикоя қиламиз:

Фотима розияллоҳу анҳо бетоб бў­либ, ўлим тўшагида ётганларида Асмо бинту Умайс розияллоҳу анҳо у кишини кўриш учун зиёратига келдилар. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо унга: “Эй Асмо, мен аёлларга қилинадиган нарсани ёқтирмайман. Аёл кишининг устига битта мато ташлаб қўйилади ва бу уни васф қилиб туради”, дедилар. (Фотима онамиз ушбу сўзлари билан “вафот этганимда тобутим эркаклар олдига олиб чиқилиб, уларга менинг жисмим билиниб туришидан ҳаё қиламан”, деган маънони ирода қилган эдилар. 

Чунки, ўша вақтда тобутлар текис тахталардан иборат бўлиб, маййит унинг устига қўйиларди. Маййитнинг устига эса мато ташлаб қўйилар эди. Лекин бундай тобутдан жасаднинг тузилиши билиниб турарди.) Шунда Асмо (розияллоҳу анҳо Фотима онамизга): “Эй Расулуллоҳнинг қизлари, Ҳабашистонда ўзим кўрган нарсамни сизга (ясаб) кўрсатайми?”, деди ва хурмонинг хўл новдаларидан олиб келишни сўради. Сўнгра уларни букди ва тахтанинг устига ўрнатиб, тобут ясаб кўрсатди. Кейин уларнинг устига мато ташлади. Буни кўргач, Фотима розияллоҳу анҳо: “Бу қандай ҳам яхши, қандай ҳам гўзал! Бу сабабли аёл киши эркак кишидан ажралиб туради”, деди. (Чунки мазкур тобут жасад­нинг тузилишини билдирмайдиган тобутга айланган эди).

Субҳаналлоҳ! Вафот этган аёл бешта мато билан кафанланадиган бўлса ҳам, Фотима онамиз ҳаё қиляптилар! Беш қа­ват матога кафанлангандан кейин Фотима онамиз жисмининг қайси қисми билинар эди?! Фотима онамизнинг то­бутини кўтарадиган зотлар кимлар эди?! Ахир, улар энг тақволи зотлар – саҳобалар ва тобеинлар эмасми?!

Бу ҳолат бирор фитнага сабаб бўли­ши мумкин бўлган ҳолатмиди?! Йўқ, асло ундай ҳолат эмас! Чунки, бу ўрин бозор ёки сайлгоҳ каби кўнгилхушлик қилинадиган ўрин эмас, балки маҳзунли ўрин эди-ку!

Офарин! Фотима онамиз вафот эт­гандан кейинги ҳолати учун ҳам ҳаё қиляптилар-а!

Шундай экан, “бугунги кунимиздаги тирикларнинг ҳаёси қандай ҳолатда?”, деган савол туғилади. Агар Фотима онамиз бизнинг замонимиздаги ҳолатни ҳаёси ўлиб, калта кийиниб, бўяниб олган, юришида ҳаммани ўзига жалб қилаётган, баланд овозда куладиган, атирининг ҳиди уфуриб, ўтган-кетганни ўзига ром қилаётган аёл-қизларни кўрганларида қандай аҳволга тушган бўлардилар?!

Авратларини беркитган ҳаёли ва одобли аёл-қизларни қолоқ дейдиганлар, қани, айтингчи, Фотима онамиз қолоқ бўлганларми?

Шуни унутмангки, Фотима онамиз ҳақларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­­­­­ҳи васаллам: “Фотима жаннат аҳли аёлларининг саййидасидир”, деб башорат берганлар.

 Агар авратини беркитган ҳаёли аёл-қизлар “қолоқ” дейилса, ўша “қолоқ” аёлларга тассанолар бўлсин!

Ҳа, азизлар, ҳаё буюк хулқдир. Ҳаё жаннатга олиб киради. Буюк ватан­­­­­­­­дошимиз имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ри­воят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллал­­­­­­­­­лоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаё фақат яхши­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лик олиб келади”, деганлар.

Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ тайёрлади, 2018-02-20, 09:43 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.