26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мардлар номи – мангу барҳаёт

 “Уруш мурдалардан ҳайбатланади. Қонни севади. Руҳингга карахтлик тамғасини босади. Дийдангни қотиради. Шунда сенда шубҳа туғилади: кўксингдаги тоғми ё...  Уруш ҳеч қачон ўзини оқлай олмайди.  Айниқса, Афғондагиси.  Қалтис сиёсатнинг қайроғидан ўткирлашган ойболта янглиғ  тириклик  илдизини  кесиб  лаззатланаверади...”  Ёзувчи Қўчқор  Норқобилнинг  “Дарё ортидаги йиғи”  қиссасидан олинган  бу  аламли сатрлар чиндан ҳам,  айниқса,  Афғон тупроғида  қон кечган  ўғлонларимиз қалбида  кечган  фиғону ситамларнинг  яққол ифодасидир.  Талотум урушнинг  бутун  даҳшатларини  бошдан  кечирганларгина  унинг  инсоният бошига соладиган  кўргулиги  нақадар фожеали эканини яхши англайди. Қолаверса, осуда,  тинч  замонимиз  қадр-қимматини теранроқ  ҳис қилади. Бинобарин, шундай экан, Афғон уруши фахрийлари  ҳурматини жойига қўйиш, улар босиб ўтган шонли йўлни  ёшлар онгига теран  сингдириш – давр талабидир.    

Орис қишлоқ округидаги  Т. Рус­тамов номли гимназия мактабида собиқ иттифоқ аскарларининг Аф­­­­­­­­­­­ғон тупроғидан олиб чиқиб ке­тил­ганининг 29 йиллигига бағиш­лаб “Мардлар номи – мангу бар­ҳаёт!” деб номланган тадбир уюш­тирилди. Қишлоқ ўзбек этно­ма­даният бирлашмаси раиси Жаб­борқул Серғалиев ташаббуси би­лан уюштирилган кечага ўн уч на­фар собиқ байналмилал жангчи  таклиф қилинди. 

Ўзга элда қон кечиб, душман билан бўлган тенгсиз жангларда қаҳрамонлик кўрсатиб, шаҳид  кет­ган мард ўғлон Мавлонқул Анор­тоев ва унинг жангоҳлардан омон қайтган сафдошлари жасо­ратлари мадҳ этилган тадбирда  қишлоқ округи ҳокими муовини  И. Ортиқов, туман маслаҳати депу­тати, тад­биркор Р. Ҳайтенов ва бошқалар сўз олиб, бу заминда қаҳрамон-ҳамюрт Тоштемир Рустамов ҳа­­қиқий издошларининг ҳаёт йўли ёш ўғил-қизлар учун ибрат бўлишини тилга олишаркан, замон­дошларни  мустақил Қозоғистонда ҳукм сура­ётган ҳозирги тинч, осу­да ҳаётнинг қадрига етишга чор­лашди.     

Шуни таъкидлаш жоизки, Афғон заминида қон кечган ҳамюртлар хотирасига бағишланган тадбирда, шунингдек, буюк бобокалонимиз  мир Алишер Навоий  ҳамда  шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад  Бобур таваллуд айёмлари тилга оли­­ниб, шоирларнинг ўлмас сатр­лари янграгани ҳам бежиз эмас. Чунки, бу икки буюк ўзбек мута­факкирларининг муборак хоклари айнан Афғон тупроғида, яъни, Ҳи­­рот ва Қобул шаҳарларида ётиб­­­­ди. Айниқса, йиғилганлар А. На­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­во­ийнинг “Фарҳод ва Ширин” дос­­­­­­­­то­ни асосида саҳна кўринишини қо­­­­­­­­­­­­йилмақом намойиш қилган Диё­­­­­­­­­­на Холниёзова ва Тахмина Ра­­ҳимбоева ҳамда ҳаваскор шо­ир М. Исмоилов қаламига ман­суб “Мавлон ботир” шеърини тўл­қин­ланиб, ҳаяжон билан ёдлаган марҳум жангчининг жияни Сабина Анортоеваларнинг маҳоратларига тан бериб, узоқ олқишлашди.  

– Бугунги тадбирдан асосий мақ­сад – уруш кўрган қаҳрамон ҳам­­­­­­­­­­юртларимизга эҳтиром кўр­сатиш баробарида уларнинг тинч меҳнат қучоғида амалга оши­раётган ҳалол хизматларини ҳам ўқувчиларга ибрат қилиб кўр­сатишдир. Токи, ёшларимиз турли диний оқимларга эмас, бундай фидойи инсонларга эргашсинлар. Элбошиимиз олиб бораётган одилона сиёсатнинг, мусаффо осмонимизнинг қадрига етсинлар.  Яна таваллуд айёмлари  биргаликда нишонланаётган буюк ўзбек шоирларининг ижоди ва фаолияти, ҳаёт йўллари бизни, авваламбор, ўзликни англашга,  меҳрли-оқибатли, ҳар соҳада фи­дойи, элпарвар бўлишга ун­дайди, – деди Жабборқул  Ирисали ўғли.

Тадбирда, шунингдек, ўз нав­батида собиқ байналмилал жанг­чилар  сўз олиб, кўрсатилган иззат-икром учун мактаб маъмурияти, қолаверса, Ғанишер Раимқулов етакчилик қилаётган  Сайрам туман ўзбек этномаданият  бирлашмасига миннатдорчилик билдиришди. 

Учрашувнинг давоми мактаб  спорт залида Афғон уру­ши фах­рийлари хотирасига бағиш­­­­ланган “Қувноқ стартлар!” беллашувига уланиб кетди.

И. КАРИМОВ, 2018-02-20, 09:48 208
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.