26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЯМТга оид тизим иш бошлади

2018 йил 1 январдан эътиборан ўқитувчилар маоши 30 фоизга ортди. Таълим соҳасининг янгиланган дастури доирасидаги янгилик 1-2-5-7-синф ўқитувчиларигагина тааллуқли. Келгусида босқичма-босқич барча ўқитувчиларнинг ойлик маоши ошади. Буни минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот анжуманида Таълим бошқармаси раҳбари И. Сағиндиқов маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, бу йил 1 сентябрдан бошлаб, 3-6-8-синфлар, 2019 йили 0-4-9-10-синфлар, 2020 йилдан 11-синф ўқитувчи-устозларининг маошлари ҳам 30 фоизга ошади.

– Қишлоқ мактаблари ўқитувчиларининг маошларига тоифаларига қараб ўрта ҳисобда 21-30 минг тенге атрофида маблағ қўшилади. Шаҳар мактаблари ўқитувчилари маошларига ўрта ҳисобда 17- 24 минг тенге миқдорида қўшимча ҳақ тўланади, – деди Исатай Ўмирзақули.

Шунингдек, йиғилишда бошқарма раҳбари минтақадаги таълим соҳасининг асосий янгилиги сифатида ЯМТга тайёрланишга мўлжалланган httr://ontest.Kz дастури билан таништирди. Мактаб ўқувчилари имтиҳонга тайёрланиш учун онлайн тартибда ушбу сайтга кириб, ўз билимларини синаб кўра олишади. 

Ўқувчи тармоқда ишлаши учун исми-шарифи, электрон почтаси паролини, тумани ва ўзи ўқийдиган мактабини киритиб, рўйхатдан ўтиши жоиз. 

Шунингдек, ўқувчи қайси саволларга нотўғри жавоб берганини кўра олади. Республикада илк бор йўлга қўйилган тармоқ бепул фаолият юритади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-02-20, 10:06 245
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.