26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Рақамлаштириш – турмушни енгиллатади

Вилоятимизга хизмат сафари билан келган ҚР Бош вазири ўринбосари Асқар Жумағалиев "Рақамли Қозоғистон" давлат дастури доирасида вилоятимизда амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишди. 

У аввало, Шимкент шаҳридаги фронт-офисга келиб, “рақамли ҳокимлик” тизими билан танишди. Йиғилишда Шимкент шаҳри ҳокими Нурлан Сауранбаев “Ақлли шаҳар” лойиҳаси бўйича қатор ташаббуслар ривож топаётганини билдирди. Яқин кунларда вилоят марказида “ақлли бекат”лар пайдо бўлади. Уларда қайси автобуснинг қанча вақтдан сўнг етиб келиши таблоларда билдирилади. “Сув ресурслари-маркетинг” МЧБ раҳбари Анарбек Ўрманнинг айтишича, рақамлаштириш туфайли аҳоли сувдан унумли фойдалана бошлагани, халққа хизмат кўрсатиш сифати юксалгани яққол сезилган.

Асқар Жумағалиев раҳбарлигидаги гуруҳ Саттар Ерубаев номли 24-сонли ўрта мактабга ҳам келди. Бу муассасада электрон журнал ва электрон кундаликлар қўлланилмоқда. Шимкент шаҳар таълим бўлими етакчиси Жанат Тажиеванинг айтишича, рақамлаштириш туфайли аҳоли ва таълим муассасалари ўртасида ўзаро алоқа анча яхшиланган. Шаҳардаги мактаблар тўғрисида маълумотни уйда ўтирган ҳолда олиш имконияти ота-оналарга енгиллик туғдирган. Шу куни С. Ерубаев номли таълим даргоҳида робот техникаси ва дастурлаш синфлари тақдимоти ўтди. Йиғилганлар турли машина ва роботлар ясаб, уларни ишга тушира олган ўқувчиларнинг кашфиётларига тан беришди. Бош вазир ўринбосари фан ва техника имкониятларидан унумли фойдаланиб, рақамлаштириш орқали аҳоли муаммоларини жадал ва сифатли ҳал этиш лозимлигини таъкидлади. 

– Бу – Элбоши назоратидаги муҳим масала, – деди у.

А. Жумағалиев Аҳолига хизмат кўрсатиш марказининг фаолияти билан ҳам бевосита танишди. Жорий йилда ушбу марказлар орқали халққа 805674та хизмат, шундан 574319таси – электрон шаклда, кўрсатилган. 

Хизмат сафари ниҳоясида Асқар Жумағалиев М. Ауезов номли ЖҚДУдаги илмий лойиҳалар кўргазмаси ва IT марказини томоша қилди. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-02-20, 10:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.