26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро конференция

Элбошининг сиёсий ташаббусларига бағишланди

М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида “Н. А. Назарбаев феномени: сиёсий маслаги ва ташаббуслари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтди. Тадбир Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти – Элбоши кутубхонасининг “Н. Назарбаев: давр, шахс, жамият” сайёр кўргазма лойиҳаси доирасида уюштирилди.

Тадбирда Қозоғистон минтақаларидан ташқари Россия, АҚШ Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг вакиллари ҳам қатнашди. Халқаро конференция давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Садибеков ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди.

– Сайёр кўргазма лойиҳасининг мақсади – Элбоши Н. Назарбаевнинг мустақил Қозоғистонни барпо этишдаги роли, шахс сифатидаги ўзига хослиги, самарали ислоҳотлари, шарафли меҳнатини чуқур англаб, тарғибот қилишдан иборат. Элбошимизнинг мустақиллик йиллари ёзилган илмий асарларида элимиз эришган муваффақиятлари ҳамда тарихий воқеалари, келажакдаги аниқ тараққиёт стратегиялари баён этилган. Элбоши асарларини мутолаа қилиш орқали ёш авлод онггида ишбилармонлик, раҳбарлик, ватанпарварлик туйғулари шаклланишига шубҳа йўқ, – деди Уласбек Садибеков.

Иштирокчилар конференция дастурига мувофиқ жаҳон тажрибасидаги шахс феноменининг ривожланиши, ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаевнинг Қозоғистон мустақиллиги ва давлатчилигини ривожлантиришдаги роли, Элбошининг ташқи сиёсий ташаббуслари – жаҳон ҳамжамиятида Қозоғистоннинг халқаро мартабаси ва нуфузининг ошиш омили, янги дунёвий шароитда янгиланишнинг қозоғистонча модели йўналишлари бўйича маъруза қилдилар.

Анжуман модератори, ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши кутубхонаси директорининг ўринбосари А. Рахимжанов Элбошининг самарали ривожланиш дастури доирасидаги ташаббуслари тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

– Нурсултан Назарбаевнинг шахси 90-йилларнинг бошида мустақил Қозоғистоннинг шаклланиши давридан барчанинг эътиборида эканлиги маълум. Шу вақтнинг ўзида “Назарбаевнинг сиёсий карвонбошилиги” ва “Назарбаев модели” сингари мавзулар мутахассислар ва сиёсатчилар, олимлар ва публицистларнинг таҳлил нишонига айланди. Давлат раҳбарининг ислоҳотчи сифатидаги йўналиши, халқаро ҳамжамиятдаги нуфузи – Элбошининг қийинчиликлар ва тўсиқларга бардош берадиган сиёсий куч-ғайрати ва стратегик қобилияти, олдига қўйган мақсадга эришишдаги қатъийлиги шахс сифатида унга бўлган қизиқишни янада орттирди, – деди Амирхан Рахимжанов.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-02-20, 10:10 761
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.