26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарбияли инсоннинг фазилати қонун билан баравар

Минтақамизда ажойиб масканлар беҳисоб. Шулардан бири – неча йил­­­лар давомида инсонларга ҳузур-ҳало­­­ват бағишлаб келаётган “Манкент” оромго­ҳидир. 

Ўтган асрнинг 60 йилларидан буён унинг гуллаб-яшнашида жонбозлик кўр­сатиб келаётган фидойи инсон Озод Сотиболдиев, ўзининг саксо­нинчи баҳо­рини нишонлаш арафасида. Мен бу кишини эслаган сайин дониш­мандларнинг “Ҳаёт ўйин-кулгу ҳам, қайғу ҳам эмас, гап уни тўғри якун­лай олишда”, деган фикри ёдимга тушаверади. 

Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаёти қис­қа, уни халқ корига камарбаста бў­либ яшаш керак. Озод ака бунинг уддасидан чиқди, десак муболаға бўлмайди. Чунки, бугунги кунда, “Манкент” санаторийси республикамиз миқёсида ёруғ юлдуздай чорлаб турибди. Минглаб одамлар дар­дига шифо бериши билан бир қаторда, обод ва гўзал гўшага айланиб келмоқда. Йилдан-йилга арчазорлар, гуллар, мевали дарахтлар, полиз экинлари ҳисобига “жажжи шаҳар” деб ном таратмоқда. Бу ерда дам олиб, шифо топаётган инсонлар қувончининг чегараси йўқ. 

Озод ака ўтқазиб, парвариш қи­либ кетган хилма-хил дарахтлар сана­торийнинг кўркига кўрк қўшаётганини кўриб, қувонасан киши. 

Атировдан ташриф буюрган меҳмон Бақитжан атрофга назар солиб, ўзи яшаётган ҳудуд асосан чўллардан иборат эканлигини айтиб, хўрсиниб қўйди. Узоқни кўзлаб, яратилган бу боғ-роғни бугуни кунда Озод аканинг ўғли Ҳамроқул парваришлаб, янада кўркамлаштирмоқда. Шинамгина ҳовлисидан эрталаб аста-секин қа­дам ташлаб келаётган отахон ўз меҳнатидан қувона-қувона боғларни айланиб, дам олувчиларга ажиб ҳиссиёт билан “хуш келибсиз” де­ган­дай, рўпарадаги ўриндиққа ўти­ради. "Бу ерга қанча одам келмади, дейсиз?" дегандай хаёлга чўмиб кетади. Ҳаётнинг ташвишларини ёқимли қилган, йўқотилган нарсалар учун ич-ичидан қайғурмаган, ейиш учун эмас, яшаш учун еган бизнинг Озод акамиз умрининг саксонинчи баҳорини мана шундай қаршиламоқда. У ҳукуматимизнинг бир қанча кўкрак нишонлари, орденларига сазовор бўлган.

Сайрам тумани ва Жанубий Қозоғис­тон вилоятининг фахрий фуқа­роси – Озод ака Сотиболдиевга оила­вий бахт, мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз!

Раҳимтой БЕГАЛИЕВ, 2018-02-22, 09:10 563
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.