26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мадинанинг муваффақияти

Буюк шоир, мутафаккир, шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудига 577 йил тўлиши муносабати билан 9 февраль куни Шимкент шаҳрида ўтган “Навоий сабоқлари” мавзуидаги кўрик-танловда Туркистондаги Ҳикмат Ажиметов раҳбарлик қилаётган А. Навоий номли 13-сонли мактаб-гимназиянинг 10-"Б" синф ўқувчиси Мадина Муртазоева ҳам иштирок этиб, совринли иккинчи ўринга сазовор бўлди. 

Республика миқёсида уюштирилган бу кўрик-танловнинг саралаш босқичидан суринмай ўтган иқтидорли 16 нафар ўқувчи бешта шарт бўйича беллашувга тушдилар. Улар ҳар бир шарт бўйича бор истеъдодларини кўрсатиб, айниқса, Навоий асарларидан саҳна ижроси бўйича “Садди Искандарий” достонининг 80-бобидаги “Искандарнинг онасига васияти” кўринишини тайёрлаб, она образини яратган Мадина ўзининг актёрлик маҳорати билан барча томошабинлар эътиборини қозонди. Шогирд камоли – устоз муродидир. Бу улкан ютуққа эришишда Мадинага устозлик қилган Ибодат Тожиметова ва мусиқа ўқитувчиси Фурқат Алихоновга меҳнатингиз маҳсули муборак бўлсин, деймиз.

С. НИКИНБОЕВА, 2018-02-22, 09:12 888
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.