26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ж. Туймебаев қазиғуртлик фахрийнинг хонадонида бўлди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Буюк Ғалабанинг 72 йиллигига бағишланган тантанали тадбирдан сўнг Қазиғурт туманида яшовчи, Улуғ Ватан уруши фахрийси Иса Телкибаевнинг хонадонига атайин бориб, уни табриклади, кифтига чопон ёпди.

Ленинград фронтида жанг қилган уруш фахрийси билан суҳбат чоғида ҳоким Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган мардлиги ва довюраклиги элга мерос, авлодга намуна эканини айтди. Шунинг учун ҳам Элбошимиз доимо уруш ва фронторти фахрийларига қўллов кўрсатиб, уларнинг аҳволини яхшилашга кўп эътибор қаратаётганини таъкидлаб ўтди.

Минтақа раҳбари, шунингдек, қарияга Ғалаба кунида кўнглингизга офтоб нурлари тўлиб, қувонч ҳислари сийласин, Мустақил мамлакатимизнинг янги ютуқларига гувоҳ бўлинг, деб тилаклар билдирди.

Иса Теликбаев 1922 йили Қазиғурт туманида туғилган. Ота-онасидан 5-6 ёшида етим қолиб, Турбат қишлоғида очилган болалар уйида тарбияланган. 1942 йили Улуғ Ватан урушига отланиб, Ленинград фронтида, Фин кўрфазидаги жангларда қатнашди. Бу пайтда у 22-сонли мудофаа тумани 106-пулемётчи-артиллерия батальонида хизмат қилдилар. Кўрсатган мардлиги учун биринчи марта III даражали “Шуҳрат” ордени ҳамда “Германия устидан қозонилган ғалаба учун” медали билан тақдирланган. 

1945 йили Ватанига қайтгач, Қаратас туман партия қўмитасининг йўриқчиси, ташкилий бўлим мудири, бюро аъзолигига номзод ҳамда туман кенгашининг депутати бўлди.

1953-1958 йиллари Алмати Олий партия мактабини тамомлаб, 1960-1962 йиллари Чаён туман партия қўмитасининг ташкилий бўлимида ишлади, туман партия қўмитаси котибининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарди. 

Партия ва кенгаш девонида 34 йил фаолият юритди. Бугунги кунда Қазиғурт туманининг Фахрий фуқароси ҳамда туманнинг тўбебийи.

 

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-05-12, 20:35 733
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.