26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқлар дўстлиги – тотувлик бешиги

Астана шаҳрида “2018 йил – Қозоғистонда Ўзбекистон йили”, деб эълон қилиниши икки эл дўстлигини янада мустаҳкамлаб, миллий қадриятларимиз равнақи билан боғлиқ турли эзгу ишлар самарига йўл очди.

Л. Н. Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий универ­ситетининг тарих факульте­тининг Археология ва эт­но­­логия кафедрасида “Маъна­вий янгиланиш” дас­тури бўйича “Миллатлар дўстлиги – тотувлик бешиги” номли учрашув ўтди. Унда тарих фанлари доктори, Археология ва этнология кафедраси профессори Жамбил Артиқ­баев, археология ва эт­­нология кафедраси мудири Улан Умидқалиев, тарих факультети декани, тарих фанлари доктори Тилеген Садиқов, ўқитувчи Гаухар Эшбекова ва бошқа олимлар, докторантлар, магис­трант­лар ва талабалар иштирок этишди. 

Астана шаҳар ўзбек эт­номаданият бирлашмаси раиси Шерзод Пўлатов, “Зиё” якшанбалик макта­бининг устозлари Соҳиба Ғайбулла қизи, Севара Му­заффаровалар билан бирга тадбир меҳмони бўлдик. Унда йиғилганлар миллатимиз та­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рихи, маданияти, урф-одати, адабиёти, қад­ри­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ят­ла­­ри, шунингдек, бир­­­лаш­­­ма­­­нинг фаолияти ҳақида ви­­­­­­­­­­­деолавҳалар томоша қи­либ, ўзларини қизиқтирган кўп маълумотларга эга бўлишди. 

Тарих фанлари доктори, профессор Ж. Артиқбаевнинг “Дастур” миллий-этнографик журналида босилган, “Қо­зо­ғистон ўзбеклари тари­хи” мақоласи кўрилиб, тала­балар ва меҳмонларнинг мил­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­латимиз тарихига, қад­ри­ятларига бўлган қизи­қишини янада орттирди. 

Учрашувнинг якуний қис­мида яқин кунлардан бошлаб, бу икки таълим муассасаси орасида икки миллатнинг жон билан тан каби бир-бирини тўлдирадиган қадриятларини тарғиб қилувчи тарихи ва адабиётини ёш авлод онгига етказувчи, ватанпарварлик руҳида тарбияловчи тад­­­­­­­­­бирлар уюштириш режа­­­­­­лаш­тирилди.

Ирода МУҲАММАДЖОНОВА, жамоатчи мухбиримиз, 2018-02-22, 11:33
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.