26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тошкентда Элбоши Мактуби муҳокама қилинди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида Элбошимизнинг Қозоғистон халқига йўллаган “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Элчи жаноблари Ерик Утембаев очиб, Мактуб тамойиллари билан таништирди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси раҳбари Б. Алихонов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А. Хўжаев ҳамда Халқаро матбуот-клуби раиси, сиёсатшунос Ш. Қудратхўжаевлар сўзга чиқиб, икки давлат орасидаги маданий, маънавий ва иқтисодий алоқалар ривожи борасида фикр билдиришди. 

А. Хўжаев яқин кунларда икки давлат орасидаги телерадио каналини очиш тараддудида эканини маълум қилди.

Шунингдек, Б. Алихонов ўз сўзида Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ташаббуси билан “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси “Елбасы жолдаулары – өркендеу кепілі. Элбоши мактублари – тараққиёт кафолати” номли китобини чоп этганини тилга олди.

А. Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори Иномжон Азимов эса  қозоғистонлик бир битирувчига Грант асосида ўқиш  Сертификатини ваъда қилди.

Тадбир давомида Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов Мактубда белгиланган асосий вазифаларга тўхталаркан, Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида соҳибқирон А. Темурнинг 682 йиллигига бағишланган навбатдаги илмий-амалий анжуман Туркистон шаҳрида ўтказилишини маълум қилди ва режадаги тадбирлар хусусида гапирди. 

Йиғилишда Марказий Осиё давлатларининг элчилари ҳам иштирок этиб, сайёҳлик, таълим, маданият ва иқтисодиёт, шунингдек, маънавий янгиланиш омиллари ҳам тилга олинди.

Тадбир поёнида Элчихона янги биносининг очилиш маросими ўтди.

Муаттар ОЗОД, 2018-02-22, 11:38 760
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.