26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳеч бир ариза эътиборсиз қолмайди

Минтақа раҳбари ҳисобот йиғилишида қатор фуқаро­­ларнинг арз-шикоятларини тинглаш мақсадида қабул ўтказишини маълум қилган эди. Ваъдага мувофиқ, вилоят ҳокимига ўзла­рини ташвишга солаётган масалаларни етказишга келган 34 фуқаро ҳоким билан юзма-юз гапла­шишга муяссар бўлди. Қабулда, шунингдек, вилоят суди, прокуратура, вилоят ва шаҳар маҳаллий полиция хизмати, ички ишлар ва адлия департаменти раҳбарлари қатнашдилар.

Даставвал қабулга кирган шимкент­лик Н. Смирнова қўшниси умумий фойдаланадиган ерни ноқонуний эгал­­­­­­­­­­­­­­лаб олганлигидан арз қилди. Шу ер­­да истиқомат қиладиганлар у билан 4 йилдан буён судлашиб келаётган экан. Масала билан яқиндан танишган вилоят ҳокими кўп йиллардан буён ечимини топмаётган жанжал қонун доирасида ҳал этилишини тегишли соҳа раҳбарларига топширди.

– Қўшнилар орасидаги келиш­мов­­­­­­чилик бошланганига анча бўлибди. Бир неча маротаба судга ҳам мурожаат қилибсизлар. Демак, бу масалани ҳал қилиш учун чуқур таҳлил зарур. Шу са­бабли, мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг раҳбарлари ва ҳокимлик вакилларини учрашувда қатнашишга чақирдим. Муаммони улар қонун дои­расида ҳал қиладилар. Мазкур масала қатъий назоратимда бўлади, – деди Жансейит Туймебаев.

“Бизни қабул қилиб, масалани ижо­бий ҳал қилишга топшириқ берга­нингиз учун хурсандмиз”, деб вилоят ҳо­кимига миннатдорчилик билдирди Н. Смирнова.

“Ақтас” аҳоли манзилида исти­қо­­­­­­­­­мат қиладиган Қ. Жайнова то­­­за ичимли сув, электр қуввати, газ­нинг йўқлигидан нолиди. Унинг ай­тишича, аҳоли ман­зилидаги электр энергиясининг сифат­сизлигидан маиший техника воситалари ишдан чиқаётган экан. Шунингдек, аҳо­­­­­­­­­ли манзилидаги мактаб ва тиббиёт бе­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кати интернет тармоғига уланмаган.

Шимкентлик Д. Кемелбекова “Дўст­лик” кичик туманидан 2016 йили қо­­­­ну­ний равишда ер олган, вақт ўтиб, ер участкасига ноқонуний қарор чиқари­либ, мулкидан айрилиб қолади.

“Қайнарбулақ” кичик туманида яшай­диган фуқаро ўғлининг ўлимига жи­­­­­­­­ноятчилар алоқадорлигини айтиб, ма­­­­­­ҳаллий полиция ходимлари ўз ишларига лоқайдлигидан арз қилди.

Минтақа раҳбарининг қабулида бўл­ган фуқаролар ер масаласи, мол ўғир­­лиги, жамоат траспорти хизмати йўлга қўйилмаганидан нолидилар. Бир гу­руҳ фуқаролар эса янгидан ташкил этилган ширкат раисининг ноқонуний фаолиятидан арз қилдилар.

Қабулга ёзилган фуқароларнинг иши билан яқиндан танишган вилоят ҳокими барча масала чуқур таҳлил қилиниб, ижобий ҳал этилиши  керак­лигини таъкидлаб, мутасадди со­ҳа раҳ­барларига аниқ топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-02-22, 11:45 584
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.