26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жанубий Қозоғистон вилоятида тошқин хавфи йўқ

Жанубий Қозоғистон вилоятида вазият барқарор ва сув тошқинига олиб келиши мумкин бўлган омиллар мунтазам назорат остида. Шаҳар ва туманларда тошқинга қарши штаблар тузилган, доимий навбатчилик ташкил қилинган. Барча сув ҳавзалари мунтазам назоратда. Бу ҳақда Ҳукуматнинг селектор шаклида ўтган мажлисида минтақа раҳбари Ж. Туймебаев маълум қилди.

Вилоятдаги сув омборлари 35-60 фоиз сув билан тўлдирилган. Январь ойидаги қаҳратон совуқ туфайли Сирдарёнинг баъзи қисмлари музлаб қолганди. Эндиликда муз эриди ва дарё соҳили туманларидаги вазият назорат остида. “2017-2020 йилларда сув тошқини хавфининг олдини олиш учун кўриладиган мажмуавий тадбирлар” йўл харитасига вилоят ҳокимлиги томонидан 98 муҳандислик тадбири киритилган. 

– Йўл харитасига мувофиқ, фавқу­лодда ҳодисаларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун 2017 йилда 247 аҳоли манзилида 42 тадбир амалга оширилди, – деди Ж. Туймебаев. – Бодом, Келес, Чаён дарёларининг 2530 метрида ҳамда тўғонларнинг 3,08 кило­метрида ўзанларни тартибга келтириш, соҳилларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 352,3 километрли мавжуд тўғонлар мустаҳкамланди, 49 километрли янги тўғонлар қурилди. 673,3 км. каналлар ва 397 та сув ўтка­зувчи қувурлар тозаланди. 

2018 йилда режаланган тошқинга қарши 39 тадбир учун 2,6 млрд. тенге ажратилган. Бунинг учун смета ҳуж­жатлари юз фоиз тайёрланган. Вилоят бюджетидан ажратилаётган 18,5 млн. тенге янги сув омборлари қуриладиган жойлардаги тадқиқот ишларига сарф­ланади. Натижада, жами 378,64 квадрат метр майдонда 26 та янги сув омборлари барпо этиш режаланмоқда. 

Республика бюджети ҳисобидан жами 340,5 куб метр сув жамғариш мўлжалланган 3 иншоот қурилади. Бу эса яна 9000 гектар обикор ерни айланимга киритиш имконини яра­­тади. Вилоят бюджети ҳисобидан қуриладиган 23 иншоот туфайли  8440 гектар ерга сув чиқариш мумкин.

Чордара сув омборида 5,2 млрд. куб метргача сув сақлаш имкони бўлгани ҳолда, бугунги кунда унда 3 млрд. 185 минг куб метр сув сақланмоқда. Кунига қўшимча 1000 куб метр атрофида сув жамғарилмоқда. Ўтган йилга нисбатан жамғарилган сув ҳажми 1 млрд. 036 млн. куб метрга кам. Кўксарой сув омборида эса 1 млрд. 739 минг куб метр сув бор. 

Ўртача ёғингарчилик миқдори 40-50 фоиз камлиги туфайли вилоятда сув тошқини эҳтимоли деярли йўқ.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-02-22, 11:47
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.