26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ақмўлада 300 иш ўрни бор

Вилоятимиз 300 нафар вакилининг Ақмўла вилоятидаги «Новопэк» корхонасида ишлашига имконият яратилди. 

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари Ербўл Садир ва «Новопэк» МЧБ директори Айдар Жақупов ўртасидаги меморандум шу мақсадда  имзоланди. А. Жақуповнинг айтишича, ишлашга борганларни биродарлик яшаш жойи билан таъминлайди. 

«Новопэк» МЧБ полиэтилен қоплар ишлаб чиқаради, корхонада 600дан ортиқ одам ишлайди. 45 000 квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллаган цехларда Австрия, Италия, Туркия ва Тайванда ишлаб чиқарилган ускуналар ўрнатилган. Корхона 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, ойига 8 миллион дона қоп чиқариш қувватига эга.

Эслатамиз, вилоятимизга ташриф буюрган Ақмўла вилояти ҳокими мазкур ва бошқа корхоналарда ишчи кучи етишмаётганини айтганди. Шимкент ва Кўкшетов шаҳарлари, улардаги корхоналар ўртасида тиғиз алоқалар ўрнатиш мақсадида «Шымкент» ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси” (ИТК) миллий компанияси” ҲЖ ҳамда  «Есіл» ИТК миллий компанияси” ҲЖ, шунингдек, «ENKI» МЧБ ҳамда Жанубий Қозоғистон вилоят қурилиш бошқармаси ўртасида меморандумлар тузилган. 

Шартномалар молиявий ривожланиш ва шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган. 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-05-12, 20:37 547
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.