26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мирпўлат МИРЗО

Забардаст шоир, оташин публицист, заҳматкаш драматург, моҳир таржимон, ўзбек ва қозоқ адабий алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида баркали хизмат кўрсатган серқирра ижодкор Мирпўлат Мирзо жорий йил 21 февралда оламдан ўтди.

У 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

Турли йилларда “Ёш гвардия” нашриётида муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб, “Ёш гвардия” нашриётида бош муҳаррир ўринбосари, “Ёзувчи” нашриётида бош муҳаррир, “Жаҳон адабиёти” журналида бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Мирпўлат Мирзонинг «Тонг жилваси» (1976), «Ишқ фасли» (1978), «Яхши кунлар» (1981), «Сунбула» (1985), «Мовий дарё» (1988), «Атиргул ва юлдузлар» (1990), «Онажон» (1995), «Сайланма» (2005), “Най” (2014) каби шеърий тўпламлари чоп этилган. Унинг жаҳон шоирлари ижодидан таржималари “Сомон йўли чечаклари” (2004), “Сайра, дўмбирам!” (“Қозоқ шеърияти антологияси”, 2005), “Ложувард осмон” (2008), “ХХ аср рус шеърияти” (2010) номлари билан нашр қилиниб, назм ихлосмандларининг меҳрини қозонган. “Сурур”, “Райҳон иси” номли эсселар, публицистик мақолалар ва адабий суҳбатларни ўз ичига олган китоблари ҳам адабий жамоатчилик томонидан алоҳида эътибор билан қабул қилинди.

Мирпўлат Мирзо таржимасидаги Г. Лессингнинг “Донишманд Натан”, В. Шекспирнинг “Ёз туни ғаройиботлари” пьесалари Ўзбекистон Миллий академик драма театри саҳнасида муваффақият билан қўйилди. “Қачон тонг отади?” драмаси Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театрида 2004 йили саҳналаштирилди.

Атоқли шоир Россия ва Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг Борис Пастернак номидаги (1999) ва “Алаш” (2001) номли халқаро мукофотлари, бир неча орден ва медаллар билан тақдирланиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонига сазовор бўлди.

Ижодкор “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси жамоаси, вилоятдаги ижодий уюшмалар билан ҳам доимий алоқада бўлиб, қимматли ўй-фикрлари, маслаҳатлари, амалий таклифлари билан беғараз ёрдам кўрсатиб келди. Жорий йилнинг “Қозоғистонда – Ўзбекистон йили” деб эълон қилиниши муносабати билан икки қардош халқ адабий алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш борасида бирмунча ишларни режалаб қўйганди. Афсус, бешафқат ўлим ҳамюрт ижодкорни орамиздан олиб кетди. 

Мусибатли кунларда марҳумнинг оила аъзолари, қариндош-уруғларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этамиз. Ҳассос шоир, таниқли жамоат арбоби Мирпўлат Мирзонинг порлоқ хотираси қалбимизда сақланади.

“Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти, 2018-02-24, 12:29 157
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.