26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сиз қандай меҳмонсиз ёхуд меҳмондорчилик одоби ҳақида

“Меҳмонли уй – баракали  уй”, деб бе­жиз айтмаган доно халқимиз. Бу мақол – қон-қонимизга сингиб кетганлиги  бо­ис халқимиз меҳмонини иззат-икром билан кутиб олиб, уйининг тўридан жой беради. Лекин меҳмон ва мезбоннинг бурч ва вазифалари, уларнинг бир-бирига муносабатлари, зиёфат одоби ҳақида кўпчилик маълумотга эга эмас. Шулардан баъзиларини  эслатиб ўтишни лозим топ­­дим. Улар:

* Мезбон кўрсатган жойга ўтириш. Қанчалар азиз инсон бўлсангизда меҳмонга жой танлаш ҳуқуқи берилмаган.

* Мезбон лаззатли ва латиф таомни меҳмонга илинади, ўзи бундайроғини ейди. Агар таом озроқ бўлса ёки меҳмоннинг очлиги сезилса, ўзи камроқ еб, меҳмонга кўпроқ қолдиради. Уйдаги нимаики тансиқ таом, мева-чева ва бошқа неъматлар аввало меҳмонга тортилади. Шундай экан, меҳмон дастурхондаги таомлардан иста­ганча тановул қилиши керак. Егиси келсада ўзини тийиши ёки нафси очлик қилиб кўп ейиши ҳам одобдан эмас. Меҳмон дастурхондаги таомнинг камчилигини қидирмай, нима келтирилса, шуни тано­вул қилиб, уни мақтамоқлиги одобдан саналади.

* Зиёфат тугагач, мезбон ҳаққига дуо қилинади. Зеро, мусулмоннинг му­­­­сул­­­­­­монга хайр тилаб қилган дуоси мустажобдир.

Динимизда ҳам меҳмонни очиқ юз би­лан кутиб олиб, унга етарлича ҳур­мат кўрсатиш улкан аҳамиятга эга бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал­лам меҳмондорчиликка катта аҳа­мият берганлар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўл­са, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим бўл­син”, (Байҳақий ривояти). Чунончи, Пайғамбарлар отаси бўлмиш Иброҳим Ҳалилуллоҳ кишилик тарихида биринчи бўлиб меҳмоннавозлик асосларини ҳаётга татбиқ қилганлар. 

Меҳмон кетаётганида уни эшик ол­дигача кузатиб қўйиш керак. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Меҳ­монни эшик олдигача кузатиб бориш суннатдир”, деганлар (Байҳақий ривояти).

Совет ва Доғистон адиби Расул Ҳам­затов “Менинг Доғистоним” асарида  ярим ҳазил, ярим чин “Меҳмоннинг қай­си томони чиройли? Елкаси, чунки, кета­ётганида елкасини кўриб, қувонамиз”, деб ёзади. Интернет саҳифаларида меҳмон ҳақида жуда кўп ривоятлар бор, шулардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Бир киши улфатлари келса, яхши кутиб олиб, борини дастурхонга қўйиб, меҳмон қиларкан. Лекин, улар кетаётганида ор­қасига тепар экан. Калтак еганлари тепки емаган бир улфатидан бунинг сабабини сўрашса, билмадим, ҳеч қа­чон мени тепган эмас, дебди. Улар мез­боннинг уйига бориб, яна бир зиёфат ўтказишни режалаштиришибди. Оппоқ дастурхондаги турли нозу неъматларни еб, бир оз суҳбат қургач, ўринларидан ту­риб кетаётган меҳмонларни эшикдан чиқаверишда мезбон тепки билан “сийлаб” кузатибди. Бироқ, яна ўша дўстлари калтак емабди. Бу антиқа одат сирини “Калтакпошша” акадан сўрашса, у шундай жавоб берибди:

– Азизларим, ҳаммангиз яқинимсиз, ҳам­мангизни яхши кўраман. Лекин, сизларнинг  “меҳмондорчилик одоб”ингиз менинг ға­шимни келтиради. Меҳмон келгач, аввал салом беради, кейин, қўлини ювади, сўнг мезбон қўрсатган жойга бориб ўтиради. Дастурхонга келтирилган таомни еб, мезбон ҳаққига дуо қилади. Бу дўстимиз мана шу қоидаларнинг барчасига риоя қилди, шунинг учун уни тепмадим, – деган экан.

Сизчи, қандай меҳмонсиз? Бу борадаги фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Майсара САФАРОВА, 2018-02-24, 12:34 624
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.