26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эътирозсиз рекордлар. Қозоғистон ҳақида фактлар

Дунёдаги ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос географик хусусиятлари, маданий қадриятлари, анъаналари, тарихи ва меъморий санъати мавжуд. Қозоғистон ҳам бундан мустасно эмас – унда ажойиб табиат мўъжизалари – қадимий ўрмонлар, чуқур кўллар, кўплаб дарёлар, баланд тоғлар, бепоён даштлар, шунингдек, жонивор ва ўсимликларнинг ноёб турлари учрайди. Лекин табиий мўъжизалардан ташқари Қозоғистонда инсон ўз қўли билан бунёд этган кўплаб санъат асарлари ҳам мавжуд.

Қозоғистон Республикаси – Евроосиё материгининг марказида жойлашган. Майдони бўйича (2 724 902 км. кв.) дунёда 9-ўринда, МДҲ давлатлари орасида Россиядан кейин 2-ўринда туради.

Шунингдек, Қозоғистон дунё океанига чиқадиган денгиз порти йўқ энг йирик давлат. Давлатимизнинг уммонлардан олислиги унинг иқлимига ҳам таъсир этади. Ёзи – қуруқ, иссиқ, қиши – совуқ. Қозоғистон нам субтропик минтақада бўлсада, унинг шимолида қиш ҳаддан ташқари қаҳратон: Жариқ қишлоқ округида -60 С  даража кузатилган. Жанубда ёз ҳаддан ташқари иссиқ:  Сариоғоч шаҳрида +53 С даража қайд этилган.

Қозоғистонда йилнинг тўрт фаслини ҳам аниқ ҳис эта оласиз. Қиш одатда декабрда бошланиб, мартгача давом этади. Ҳаво қуруқ ва совуқ бўлади. Арктик ҳаво массаси кириб келганда ҳарорат ҳатто жанубда ҳам -30 С гача боради. Кўклам март ойининг ўрталарида бошланиб, май ойида тугайди. Баҳорда об-ҳаво ўзгарувчан бўлади: қуёшли илиқ кун тўсатдан  кескин совиб кетиши мумкин. Ёз май ойи охирида бошланиб, сентябрнинг ўрталаригача давом этади.

Қизиғи шундаки,  Қозоғистоннинг шимолида баъзан арктик аёзлар кузатилади, жанубида эса Жанубий Америка ёки Ғарбий Осиё давлатларининг субтропик иқлимига мос анор, бодом, писта каби ўсимликларни учратиш мумкин.   

М. ЭЛТОЕВА, 2018-02-24, 12:40 211
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.