26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳиллик – барака боши

ЭЛБОШИ САУДИЯ АРАБИСТОНИ ФОРС-АРАБ КЎРФАЗИ ИШЛАРИ ВАЗИРИ САМЕР АЛ-САБҲАННИ ҚАБУЛЛАДИ

Музокаралар давомида томонлар бугунги вазият ва икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. 

Давлат раҳбари Саудия Арабистонига қилинган ўтган йил кузидаги сафарнинг ижобий натижаларига тўхталди. Шунингдек, мустақилликдан кейинги чорак асрлик тарихимизда икки давлат ўртасидаги алоқалар мунтазам яхшиланиб бораётганини таъкидлади ва Қозоғистоннинг икки давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун бор имкониятлардан фойдаланишини билдирди. 

Бундан ташқари, томонлар минтақавий хавфсизлик ва конфессиялараро зиддиятларни ҳал этиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. 

Самер Ал-Сабҳан ўзаро алоқалар муҳокамасига имконият яратиб бергани учун Элбошига миннатдорчилик билдирди ва Қозоғистоннинг ислом оламидаги муаммоларни бартараф қилишда бажараётган хизматларини алоҳида тилга олди, Саудия Арабистони барча зиддиятларни фақат тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги Н. Назарбаевнинг нуқтаи  назарини қўллашини айтди.

Учрашувда Президент ёрдамчиси 

Н. Ўнжанов, Ташқи ишлар вазири К. Абдирахманов ва Саудия Арабистонининг Қозоғистон Республикасидаги Элчиси Зоҳир бин Мутиш Ал-Эназий иштирок этишди.

 

 

Президентнинг Матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди., 2017-05-12, 20:40 666
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.