26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Баракали йил муваффақиятлари

Вилоят ҳокимИ Ж. Туймебаевнинг ўтган йили амалга оширилган ишлари юзасидан халқ олдида берган ҳисоботида 2017 йилда эришилган 10 муваффақият  ва 2018 йилга режаланган 10 лойиҳа ҳақида  батафсил маълумот берилди. 

 Ўтган йилнинг дастлабки ютуғи – вилоятимиз минтақага сармоя жалб қилиш бўйича  республикада биринчи ўринни эгаллади. Бу масала минтақа раҳбарининг доимий диққат марказида. Шу мақсадда “Ота юртни обод қилиш – фарзанд­­­лик бурчи” акциясини ўтказиб, мамлакатимизнинг энг маш­­­­­­­­­ҳур меценатлари вило­ят­нинг алоҳида лойиҳа­ларини мо­лия­­­­­­­лаштириш юзасидан шарт­но­­­­малар имзолашди. Нати­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жада, “Ордабасы” корпо­ра­цияси раҳ­бари Д. Идирисов ви­­­­­­­­ло­ят­­­­­­­­­даги турли лойиҳаларга 40 млрд. тенгега яқин маблағ аж­ратди. Агросаноат соҳасида 858,5 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чи­қарилди. Бу ўтган давр билан таққослаганда 69,5 млрд.  тенгега кўп. Индустрлаштириш харитаси доирасида қиймати 36,4 млрд. тенгелик 18 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиб, мингдан зиёд одам доимий иш билан таъминланди. 

Иккинчи муваффақият – 40 минг товар ишлаб чиқарувчи тадбиркорга давлат қўллови кўр­­­сатилди. Шунингдек, минтақа раҳбарининг топшириғи билан вилоятдаги туман ва шаҳарларни алоҳида-алоҳида ривожлантириш концепциялари ишлаб чиқилди. Уларда қайси соҳада қандай ишларни амалга ошириш керак­лиги аниқ белгиланган. Маблағ манбалари, қамраб олиш ҳудуди, ривожланиш имкониятлари, иш­лаб чиқарилган маҳсулотлар,  буюмларнинг қаерда сотили­ши­­­гача ушбу концепцияда кўр­­сатилган. 

Унда  оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Таъкидланган дастурда қамраб олинганидан ташқари, яна юзлаб янги иш ўринларини очиш ҳам режаланган. Шу мақсадда янги ташаббуслар билан чиқиб, бизнесни бошлай­ман, деган одамларнинг ҳужжат­ларини қонунийлаштириш, улар­га қўллов кўрсатиш учун маъму­­­­­­­­­­­­­­рий тўсиқларни йўқотиб, қоғоз­боз­ликка барҳам бериш тизими йўлга қўйилди. Иш бошлайман, деган ишбилармон фуқароларга ер ажратиб бериш тўғрисидаги қарорларни имзолашни тезлатиб, бир ҳафта ичида ҳужжат бериш усули жорий этилди. Майда хў­жаликларнинг мажмуалари, та­рихий обидалари мўл вилоят­нинг туризм соҳасидаги салоҳияти кат­­­­­­­­­­­та. Фақат Туркистон шаҳрининг ўзи­­­­­­­­­­­­­­­га йилига 1 миллион меҳмон келади. Эндиликда Туркия билан тузилаётган битимга мувофиқ уларнинг сони бир неча баравар ошади. 

Учинчи – 721 минг кв. метр уй-жой фойдаланишга берилди.Шунингдек,  Шимкентнинг меъмо­рий, инфратузилмавий лойиҳасига янги йўналишлар киритилади. Бугунги кунда вилоят марказида аҳоли сони миллионга яқинлашиб қолди. Шунга мутаносиб равишда Шимкентда навбатда турган бош­­­­­­­­­­панасизлар сафи кенгайди. Дав­­латнинг турли дастурлар бў­­йича уй қуриш масаласи ҳам тезкорлик билан ҳал этилди. Шу суръатдан оғишмай, келгусида ҳам “Нурли ер” дастури доира­сида уй қуриш жадаллашиб  бо­раверади. 

Шимкентнинг тараққиётини тезлаштириш ўта муҳим. Бугунги кунда шаҳардаги 900 мингдан зиёд кишининг 600 мингдан кўпроғи хусусий шўъбадаги уй­ларда истиқомат қилади. Бу – аҳолининг 70 фоизи демакдир. Умуман олганда, Шимкент ҳу­ду­дида хусусий уйлар сони 217 мингдан ошади. Бу жаҳон ан­дазасига, шаҳарнинг мақомига мувофиқ келмайдиган ҳолатдир. Бироқ кўп қаватли уйларни кў­­пайтириш орқали бу масала ҳам ҳал этилмоқда.

Соғликни сақлаш соҳасига 55,2 млрд. тенге йўнал­тири­либ, моддий техника базаси яхшиланди. Мақтаарал, Сайрам туманлари ва Кентау шаҳрида ян­ги шифохона ва касалхоналар фойдаланишга топширилди.

Тўртинчи. 70 мингга яқин хонадон табиий газ билан таъмин­ланди. Аҳолини тоза ичимли сув билан таъминлаш учун вилоят бюджетидан 5,4 млрд. тенге ажра­­­­­тилиб, тўлиқ ўзлаштирилди. 

Бешинчи.  Ўтган йили  махсус шанбаликлар уюштирилиб, 100 гектарни эгаллайдиган 5та адир­­­­га 55 минг туп  кўчат ўтқа­зил­­­ди. Майдони 25 гектарни ташкил этадиган бўлажак ҳор­диқ масканларининг бирига “Шым­­­сая” номи берилди. Бу ерда бюд­жет ҳисобидан тегишли ин­­­­­­­фра­­­­­­­­­­­­тузилма ўтказилиб, ҳордиқ мажмуаси  барпо этилади. Қолган  4та  хиёбон бизнеснинг ижтимоий масъулияти доирасида ҳомийлар, шаҳарнинг жонкуяр, ватанпарвар  фуқаролари – меценатлар ёрда­мида барпо этилади. 

Келажакда хиёбон бўладиган сой-жарликлар бунгача ахлат­хона, қурилиш учун тош-тупроқ  олинган чуқурларга айланиб кет­­­­­­ган эди. Дастур доирасида бар­по этиладиган дам олиш жой­­­­лари, ижтимоий-маданий маж­­­­муалар чеккароқда жой­лашган кичик туманлар ва аҳоли ман­­­­­­зилларининг ижтимоий-мада­­­­ний ривожланишига таъсир кўр­­­­сатади. Хиёбонлар билан бирга бу жойларга инфратузилма ва маданият кириб боради. Кон­­­­­­цертлар фақат шаҳар марка­зи­дагина эмас, балки ушбу мас­­канлардаги амфитеатрларда ўт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­казилади. “Шатқал” дастури Шимкентдагина эмас, туман-ша­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳарларда ҳам вилоят дара­жа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сида амалга оширилмоқда. Бундан кейинги босқичда ўзан соҳилларини ободонлаштириш ишлари йўлга қўйилади. 

Олтинчи. Бандликнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Натижали иш билан таъминлаш ва ялпи тадбиркорликни ривож­лантириш” янги дастури бўйича ўтган йили 55 мингдан зиёд дои­мий иш ўринлари очилди.

Еттинчи. 33 аҳоли манзилида  модулли сут қабул қилиш пункт­лари очилди. 

Саккизинчи. Рақамли техно­логияларни қўллаш туфайли пар­ранда гўшти етиштирш ҳажми беш баравар ортди. 

Тўққизинчи. "Диплом билан қишлоққа" дастури ижроси бўйи­ча вилоятимиз республикада пешқадам. 

Ўнинчи. Таълим соҳасига  258,0 млрд. тенге ажратилиб, 133та мак­­­­табгача тарбия муассасалари очи­­­­либ, уларга 14 минг бола қабул қилинди. 

Йилнинг энг йирик муваф­­­фақиятларидан бири – иқтисо­диётни юксалтириш мақсадида Ўзбекистон билан вилоят ораси­даги муносабатларни яхши­лаш йўлга қўйилди. Мақтаарал ту­­­­­­­манининг маркази Жетисай шаҳридан Тошкент ва Самар­қандга тўғридан-тўғри йўл очилиб, Тошкент – Шимкент йўналишида автобуслар қатнамоқда. Энг му­­­­­­ҳими, Жанубий Қозоғистон ви­лояти билан Ўзбекистон ора­сидаги чегара ҳудудида сав­до минтақасини барпо этиш кўз­ланмоқда. Товар айланмасини тартибга келтириш мақсадида му­­­­­­­­­зокаралар юритилиб, умумий ке­лишувга эришилди.

Б. ЧИННИБЕКОВА, 2018-02-24, 12:44 181
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.