26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тарифлар ўсмайдиган бўлди

“Нұр Отан” партияси Жанубий Қозоғистон вилоят филиали Сиёсий Кенгаши бюросининг дастлабки йиғилиши ўтди. 

Бюрода ер муносабатлари, қурилиш, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Вилоят ер муносабатлари бошқармаси раҳбари Сўзақбай Абдиқулов тупроқ унумдорлигини сақлаш мақсадида алмашлаб экишнинг аҳамияти тўғрисида маъруза қилди.

– Ҳозирги кунда қонунга мувофиқ фойдаланилмаётган ерларни туман ер жамғармасига қайтариш бўйича тадбирлар юритилмоқда. Сўнгги 2 йилда фойдаланилмаган 248 минг гектар ер аниқланиб, 83 200 гектар ер эгалари огоҳлантирилди, – деди у.

- Жанубий Қозоғистон вилоятида ком­­мунал хизматлар қимматлашмоқда. Ма­салан, бир кубометр газга истеъмол­чилар 34-36 тенге тўлайди. Ақтўбе ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида тариф 9-12 тенгени ташкил этади. Ҳатто бундай вазиятда раҳбарлар баҳони пасайтириш эмас, аксинча, оширишини сўрайди, – деди бюро аъзоси, вилоят маслаҳати депутати Ўмирзақ Мелдеханов.

– Қозоғистон бўйича ягона тариф кири­тиш бўйича биз вазирликка таклиф юбордик, лекин бу масала ечимини топмади, – деди вилоят энергетика ва турғун уй коммунал хўжалиги бошқармасининг раҳбари Марғулан Марайим. 

“Нұр Отан” партияси ЖҚВ филиали раи­си­­­нинг биринчи ўринбосари Нурмахан Жўлдасовнинг таъкидлашича, сўнгги уч йилда коммунал хизматлар баҳоси бир неча марта ўсган. 

Газ, сув, электр қуввати баҳоларининг қимматлиги аҳолини ташвишга солмоқда. Вилоят партия филиалининг жамоат қабу­лига бу масала юзасидан кўп аризалар келмоқда. 

Шунингдек, бюро йиғилишида минтақада “Нурли ер” дастури доирасида миллий жам­ғармадан ва бюджетдан ажратилган маб­лағнинг мақсадли ва серунум сарф­ланиши, юритилаётган қурилишлар сифати ва бош­­қа муҳим масалалар кўрилди. Мажлис яку­ни юзасидан қарор қабул қилиниб, бюро аъзо­лари кўрилган барча масалаларни назо­­­ратига олишни маълум қилди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-02-24, 12:48 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.