26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда

БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси Қозоғистон раҳбарига миннатдорчилик билдирди

Қувайт Элчихонаси Қозоғистон – Қувайт орасидаги дипломатик алоқаларнинг 25 йиллиги ва Қувайтнинг Миллий кунига бағишланган расмий қабул ўтказиб, унда ушбу давлатнинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тариқ Абдулла ал Фараж Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги раислик фаолиятига юқори баҳо берди. 

– Ўтган ойда Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгаши раислиги муваффақиятли ўтди. Сизларнинг ташаббусингиз билан дунё миқёсидаги муҳим масалаларга эътибор қаратилди, чунончи, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, ядро қуроллари хавфини бартараф қилиш каби муаммолар кўтарилиб, Сурия ва Украинадаги аҳвол муҳокама қилинди.

 Шунингдек, у Қозоғистон тарихда жаҳон миқёсида биринчилардан бўлиб ядро қуролидан воз кечган мамлакат эканлигини ҳам яна бир бор эслатди. Қозоғистон ёпган ядро полигони ҳажми жиҳатидан дунёдаги тўртинчи арсенал бўлганлигини, Марказий Осиёни ядросиз ҳудудга айлантиришга баҳоли қудрат ҳисса қўшгани ҳам тилга олинди. Ядросиз ҳудудни Шарқда ҳам барпо этиш таклифи билан чиққан Н. Назарбаев 2013 йили Эрон ядро дастури бўйича Алматида музокаралар ўтказган эди. Бу масала ижобий ҳал бўлди.

 – БМТнинг “Глобал стратегик ташаббус -2045” режасининг 100 йиллиги доирасида Қозоғистон амалга ошираётган ишлар жаҳон тараққиётини янги босқичга кўтариши шубҳасиз, – деди Тариқ Абдулла ал Фараж.

Ўз навбатида ҚР Ташқи ишлар вазири Ақилбек Камалдинов Қувайтнинг минтақадаги энг муҳим ҳамкор мамлакат эканини маълум қилди. 

– Бугунги кунда икки эл ўзаро ишончга асосланган конструктив музокаралар даражасига чиқди. Биз бир-биримизнинг ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Савдо-иқтисодиёт соҳасида эса алоқалар доирасини янада кенгайтириш мумкин, – деди у.

ҚазАқпарат, 2018-02-24, 12:53 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.