26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яқин бўлсакда, бегоналармиз

Назира ая беш фарзандини уйли-жойли қилиб, кенжа ўғлини уйлантираман, деб юрганида кутилмаган воқеа юз берди. Раҳимжон интернет орқали бир қиз билан танишиб, уйланишга қарор қилибди. 

– Ахир қўшнимиз Саид аканинг қизи Сай­­­ёрани келин қиламан, деб юрга­­­ним­­­­­­­ни биласанку. Ўзини ҳам кўндириб қўй­­­гандим... Майли, ким экан ўша, интер­­­­­­нетда юрагингни ёққан пари-пайкар? Қай­­­­си қишлоқдан?

– Ойи, нималар деяпсиз, у қиз қўшни вилоятдан – Тараз шаҳридан.  Исми Зуҳра. 

Қизнинг отаси йирик тадбиркор экан, тўй куни келин-куёвга қудалари яшаётган уйнинг биринчи қаватидан  квартира совға қилди. 

– Ота-боболаримиздан қолган удумга кўра, ота уйида кенжа ўғил қолиши керак, – деди дадаси. – Балки, совға қилинган уйни акангга бериб, ўзинг биз билан қоларсан? Биласан, акангни уйи йўқ, икки йилдан бери ижарада яшаяпти. 

– Яхшиси, акам шу уйга қайтиб келақолсин. Ахир квартира келинингизнинг номидаку...

Аввал келин  Раҳимжон билан қўшни вилоятга бориб-келиб турди. Кейин Зуҳранинг ўзи бориб келар, ҳар сафар дадам бериб юборди, деб турли совғалар олиб кела бошлади. Эгизак фарзандлар дунёга келди. Зуҳра уларни олиб ота-онасникига борар, бир ҳафтагача қолиб кетарди. 

– Нега қайнотангникига ўзинг қўшилиб бормай қўйдинг, кўряпсан, келин сўнгги пайтларда уйидан тушкун кайфиятда қайтяпти, бу ерда бир гап борга ўхшайди, – деди онаси Раҳимжонга. – Агар бу сафар сен бормасанг, мен ўзим бориб келаман.

– Майли, ойи, йўл юрган фойда, дейишадику, бориб келинг, Тараз шаҳрини кўрасиз, кўнглингиз кўтарилади. Лекин бекорга ваҳима қиляпсиз, – деб розилик берди Раҳимжон.

Зуҳранинг келганини эшитган Фотима ҳам ота уйига келди, Назира ая билан узоқ суҳбатлашиб ўтирди. Улар холи қолишганида бир ҳақиқат очилди: Зуҳра билан аҳду-паймон қилган йигит – Рашид  бошқа қизга уйлангач, интернет орқали Раҳимжон билан танишиб, бир ой ичида турмушга чиққан экан. Энди, Зуҳра ҳар сафар келганида Рашид билан хуфёна учрашиб турар экан. 

Бу гапни эшитган Раҳимжон аввалига ишонмади. 

– Шу гап ростми? – сўради у Зуҳрадан. 

– Рост. Сиз билан ажрашаман. Ўзим тузган режа асосида турмушга чиққан эдим, – жавоб берди хотини. – Уй менинг номимда. Керакли буюмларингизни олиб, ота-онангиз билан яшайверинг.

Раҳимжон яна ота-онаси билан яшай бошлади. 

– Кечқурунлари ичиб келадиган одат чиқарди. Отаси билан дилдан суҳбатлашгач, бу одатини таш­­­­­­­лади. Интернет орқали яна бир қиз билан тани­­­шиб, унга уйланди. Ҳозир эр-хотин ишлашга Астанага кетишган, – деди Назира ая. – Уларни билмадиму, биз, чолу кампирга қийин бўлди. Чунки, собиқ келинимизга никоҳдан ўтмаган, биринчи хотини билан ажрашмаган  «иккинчи эри» тез-тез келиб туради. Кунда-кунора Зуҳра тўрт ёшли Ҳасан-Ҳусанларни олиб, олдимиздан ўзини танимганга олиб ўтиб кетади. Қўшнилардан уяладиган бўлдик. Ўғлимни оқламоқчи эмасман. Иро­­­дасизлигини ҳам тан оламан. Лекин келинни кўп­роқ айблайман. Оқила аёл бўлганида, бундай қилмасди. Севмай турмуш қурдим, деб икки болангни тирик етим қилиб, кўнглинг жойига тушдими?

Шу индамас эрим билан турмуш қурганимизга қирқ йилдан ошди. Афғонистонда хизмат қилиб, яраланиб қайтган, бир оёғи йўқ. 18 ёшимда турмушга чиқдим. Ўзимдан ўн ёш катта. Мактабни тугатаётган йили дугоналаримдан бири «кимга турмушга чиқа­­­­­­­­­­­­­­сан?» деб сўраганларида «бир кўнгли ярим инсон­­­ни топиб, кўнглини бутун қилмоқчиман», деган сўз­ларимга фаришталар «омин!», деб кетган бўлса ке­­­­рак, айтганимдай бўлди. Турмушнинг иссиғига ҳам, совуғига ҳам кўниб яшадим, ажрашиш деган сўз хаёлимга ҳам келган эмас. Баъзан эр баланд келса, хотин паст тушишни билиши керак.

Инсондаги энг ёмон иллат бу – кибр. Кибрли инсон ҳеч қачон барака топмайди, рўшнолик кўрмайди. Мен ҳеч қачон унинг дилини оғритадиган гап айтган эмасман. Қандай унинг дилини оғритай, ахир у бо­лаларимнинг отасику. «Қадрдон, яқин одамингни ҳеч қачон таҳқирлама», дерди раҳматли онам. Ҳозир кимдир куйлаяптику, «ҳақиқий севги кейин бўларкан» деб, шу хонанданинг отасига раҳмат. Ҳақиқий севги­сини кутиб, ёши ўтиб бораётган қизларимиз ҳам эшитсин, бу қўшиқни. 

Собиқ келинимнинг невараларимни биздан бездираётганини мен нафақат ўғлимнинг, ҳат­то бутун бошли оиламизнинг кулфати деб биламан. 

– Ёшларга яна қандай насиҳат берган бўлардингиз? – сўрадим онахондан. 

– Кўпроқ китоб ўқишсин. Ўлмас Умар­бековнинг «Одам бўлиш қийин» китобини  ўқишни маслаҳат бераман. Тоҳир Малик­­­­нинг «Одамийлик мулки» китоби ҳам  бебеҳо ҳикматлар хазинаси. Арманлар келиннинг сепига Шота Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган баҳодир» китобини қўшар экан. 

Биз ҳам Тоҳир Маликнинг «Келинлар дафтарига» китобини қўшсак, ибратли иш бўлармиди?

(Этик сабабларга кўра, иштирокчиларнинг исм-шарифлари ўзгартирилди).

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-02-26, 23:10 715
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.