26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ён қўшни – жон қўшни

Шукрона куни доирасида Сайрам туманида “Қўшнига ҳурмат” мавзуида турли тадбирлар ўтказилди. Ён қўшни – жон қўшни ҳолидан хабар олиш мақсадида Тулкибош туманидаги Мингбай ва Жамбил овулларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ меҳмонлар қўшни Сайрам тумани Қорабулоқ  қишоғига ташриф буюришди. 

Тулкибошликлар даставвал  Оқсувкентдаги   замонавий жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихти­сослашган “Бэлла мебель” МЧБ фаолияти билан танишдилар. Сўнг Қорабулоқдаги “Чарос” тўйхонасида бир пиёла чой устида ўзаро гурунг қизиди. Учрашувни вилоят ҳоким­нинг муовини Уласбек Садибеков очди.

– Шукрона куни муносабати билан мана, қўшнилар  дийдорлашиб ўтирибди. Қозоқ ва ўзбек халқлари азалдан  дўст, иноқ бўлишган. Бизни “бозори бир, мозори бир халқ” деб бежиз айтишмайди. Жорий йилнинг Қозоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон қилинишида ҳам чуқур маъно мужассам. Демак, бундан кейин  икки қардош давлат ўртасида  ўзаро олди-берди, ҳамжиҳатлик янада ривожланади, янги босқичга кўтарилади. Этнослараро бирлик, дўстликнинг мустаҳкамланишида, сўзсиз, этно­маданият бирлашмаларининг хизмати катта. Илоҳим, дўстлигимизга кўз тегмасин, – деди  У. Садибеков. 

Сайрам туман фахрийлар кенгаши  раиси Б. Алибек олиб борган тадбирда вилоят корейс этномаданият бирлашмаси раиси Р. Пак, республика “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов, меҳмонлар номидан Тулкибош туман “Ижтимоий тотувлик” ДК бош­лиғи Қ. Анашев, туманнинг фахрий фуқароси М. Қистаубаев ва бошқалар сўзга чиқиб, қўшниларнинг ўзаро борди-келдиси азалий анънана эканини, бу, айниқса, ёш авлод  тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиб, бошқа этносларга ҳам  намуна бўлишини бир овоздан таъкидлаб ўтишди.

Тўкин дастурхон теварагида  кечган қизғин суҳбат чоғида  турли тилларда дўстлик, ўзаро ҳурмат, иззатни тараннум этувчи дилрабо куй-қўшиқлар янгради.

“Қўшнига ҳурмат” тадбирида, шунингдек, турли этномаданият бирлашмалари, нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок  этишди.

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2018-02-26, 23:32 626
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.