26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Диний маросимлар анъаналардан йироқ бўлмаслиги керак

Шанба куни Жанубий Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зоғистон вилоят Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зо­ғистон халқи Ас­­­­­­­­­­­­­­­­­­самблеяси би­носида вилоят марказий масжиди қошидаги Ҳайъат аъзоларининг кенгай­­­­­тирил­ган мажлиси ўтди. 

Вилоят фахрийлар кенгаши раиси Ж. Мауленқулов раис­лигида “Миллий урф-одатлар ва диний маросимларни их­чам­лаштириш масалалари” мавзусида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари У. Садибеков, вилоят дин ишлари бошқармаси раҳбари С. Са­пар­баев, ёзувчи М. Байғут, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг ЖҚВ бўйича вакил-имоми Б. Бейсенбаев ва турли шаҳар, туманлардан кел­­­ган зиёлилар иштирок этишди. 

Тадбирда миллий урф-одатлар, анъаналар ва ди­ний маросимларни ўтка­зишда жамиятнинг роли, тўй ва дафн маросимларида ис­рофгарчиликларга йўл қўй­маслик, ҚМДБ томонидан тас­­­­­­­­­­диқланган диний русум ва анъаналарни бир шаклда олиб бориш масалалари му­ҳо­­­­­­­­­кама қилиниб, турли фикр-му­­­лоҳазалар айтилди.

– Бугунги мажлиснинг мазмун-моҳияти ўзгача. Яқинда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Элбоши раислигида ўтган Хавф­сизлик кенгашининг мажлисида қатнашиб қайт­ди. Унда минта­қанинг ижтимоий-сиёсий ша­роити, диний-экстремизм ма­саласи муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари шу кунга қа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дар ҳам вилоятдаги диний му­­­­­­­­возанатнинг барқарорлигини назорат қилиш юзасидан турли таклифлар киритиб, мутассади бошқармалар раҳбарларига топшириқлар бериб келганди. Вилоят масжиди қошида ту­зилган Ҳайъат аъзолари гуру­ҳи кенг қамровли ишлар олиб бормоқда. Бундан мақсад – масжид имомлари ва зиёлилар ҳамкорлигида салбий диний оқимлар билан курашиб, но­қонуний ҳаракатларнинг олдини олишдан иборат.  

Биринчи навбатда тўй ва турли маросимлардаги ис­рофгарчиликларга йўл қўй­маслик, бунинг учун жа­ри­ма солиш каби маса­ла­­­­­­­­­­­­ларга эътибор қаратиш за­рур. Ёш­ларни тозалик ва ҳа­­­­­­­­­лол­ликка, имон-эътиқодга ўр­­га­тиб, тарбиялаш зиёлилар ва­­­­­­килларига юклатилган ва­зи­­­фалардан бири ва бу орқа­­­­ли уларни тўғри тарбия олиш­ла­­­рига ишончимиз комил, – деди Уласбек Садибеков.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ёзувчи М. Байғут, Қозоғистон мусулмонлари ди­ний бошқармасининг вилоят бўйича вакил имоми Б. Бейсен­­баев маъруза қилишди. Ту­ман, шаҳарлардан келган жа­моатчилик  кенгашлари раис­лари ва масжид имомлари ҳам фикр-мулоҳазаларини ўртоқ­лашдилар. 

Тадбир ниҳоясида мажлисда кўтарилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Дилбар ЗИЁМАТОВА. Азат АССАНДИ суратлари, 2018-02-27, 09:59 194
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.