26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Она замин оҳанрабоси

Ватан  нимадан бошланади? Бу саволга баъзилар она алласидан деса, баъзилар туғилиб ўсган уйингнинг дарвозасидан, яъни, остонадан, деб жавоб беришади. Билмадим, балки, ҳовлидаги кўкка инти­лаётган дарахтлардан, унда сайраётган қушлардан бошланар. 

Ҳовлидаги райҳонлар  ифоридандир балки? Ватанга муҳаббатчи?  Онамизнинг тандирга ёпган ис­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сиқ кулча­­сидан бошланса керак. Балки, қишлоқдан шаҳарга борадиган йўл­­­­­­­­­­дан бошланар? Ерга урган биринчи кетмон зарбидан ёки янги ўрилган беданингми, ёзги ёмғирнингми, янги соғилган сутнингми, ҳидидан бошланар? Аслида, ватанпарварлик, ватанга содиқлик ҳис туйғуси ҳам мана шулар орқали шаклланади. 

                         

 

– Ёшим элликдан ошди, – дейди тўлебийлик тадбиркор Тойир Мирёқубов. – Оилада 11 фарзанд эдик. Ўрим пайтини биз, болалар орзиқиб, худди катта байрамдай кутардик. Ҳатто, уйқуга кетаётиб, ухлаб қол­­мас­­миканмиз, дадамиз бизни уйғотмай кетиб қолмасмикан, деб қўрқардик. Эрталаб, тонг отмасдан туриб олардик, онамиз бу вақтда сигирни соғиб, сутни  пишириб қўйган бўларди. Дастурхонда эндигина тандирдан узилган иссиқ нон ҳам, биз териб келган қулупнайдан мураббо ҳам турарди.

– Ойи, қачон улгурдингиз, ҳатто қай­­моқ ҳам чиқариб қўйибсиз, туни билан ухлама­­­дингизми? – деб сўрардик.  

– Чойларингни ича туринглар, мен ҳозир тухум пишириб бераман, – дерди ойим. 

Ойим ҳаммамизга оқ бўз кўйлакларимизни тайёрлаб қўйибди. Бу кийимда бўка чақмайди, кун ҳам урмайди. 

Нонушта қилиб бўлгач, дадам тайёрлаб қўй­­­­ган асбоб-ускуналар – ўроқ, хаскаш, қай­­­­роқ­­­ларни оламиз ва от аравага ўтириб, йўл­­­­­­­га чиқамиз. Отамиз пичан ўради, биз, бо­­­­­ла­лар бир жойга тўплаймиз. Куннинг қандай ўтганини билмай қоламиз. Ғарамга ўзи­­­­­­­­­­мизни ташлаб, бир зум бор дунёни уну­­­тардик. Чар­­­часак ҳам, эртанги кунни, бу мўъжи­­­­­­за­­нинг такрорланишини яна орзиқиб кутар­­­­дик. 

Мана шу кунларни тақдиримга ёзган Яратганга шукроналар айтиб, ота-онам­­­нинг руҳи покларига, қишлоғимга мингдан-минг таъзим қиламан. Меҳнатга алоқадорлик мўъжизасидан ҳозирги болаларнинг маҳрум бўлиб қолаётганидан куюнаман. Эрталаб 7-8 синфда ўқиётган болаларига юз-қўлини ювиш учун сув иситиб бераётган оналарни кўриб, икки карра куюнаман. Бунақада деҳ­­­қон меҳнатининг қадрига ким етади? Ахир деҳқончилик соҳасида минглаб йиллар даво­мида тўпланган тажрибалар бор, улар отадан болага мерос сифатида ўтиши керак. Масалан, кунгабоқар ҳаддан ташқари кўп суғорилса ҳам, кам суғорилса ҳам, меваси пуч бўлиб қолади. Бошқа экинларнинг ҳам шунга ўхшаш сир-асрорлари бор. 

Дарҳақиқат, деҳқончилик соҳасига эътибор­сизлик туфайли экин экаётган тажрибали деҳқонлар сони камайиб бормоқда. Ҳатто, баъзи туманларда юзлаб гектар обикор ерлар экин экилмагач, бегона ўт, тиканак босиб ётибди. 

Рост, бугунги кунда техника хизмати, унинг эҳтиёт қисмлари, ёнилғи ҳам қиммат. Шуларни ҳисобга олган ҳолда дав­­­­­­лати­миз қишлоқ хўжалиги соҳасига қўллов кўр­сатмоқда. Чунончи, Дав­­­­­латимиз раҳбари «Тўр­­­­тинчи саноат инқи­­­лоби шароитларида ривожланишнинг ян­ги имкониятлари» Мак­­­­­тубидаги учинчи вазифа “Ақлли техно­логиялар” – агросаноат мажмуасини ривожлантиришда олға сапчиш имконияти», деб номланган.

«Аграр сиёсат меҳнат унумдорлигини туб­дан оширишга ва қайта ишланган маҳсулотни экспорт қилишни ўстиришга қаратилган бўлиши керак, – ёзади Элбоши. – Қишлоқ хўжалик ширкатларига ҳар томонлама қўллов кўрсатиш лозим.

Давлат бизнес билан биргаликда халқаро бозорларда стратегик ўринларни излаб топиши ва мамлакат маҳсулотини ўтказиши зарур. Қишлоқ хўжалигини жадаллаштириш маҳсулот сифати ва экологик тозалигини сақлаган ҳолда ўтказилиши керак. Бу “Қо­зо­ғистонда ясалган” табиий озиқ-овқат маҳ­сулотлари брендини яратиш ва кўрсатишга ёрдам беради. У бутун жаҳонда танилиши керак». 

Йириклаштирилган агрохўжаликларга суб­сидия ва кредитлар берилмоқда. Ҳатто, баъзи ҳолларда  кредитни субсидия билан ёпиш имконияти ҳам бор. Муҳими, ишни тўғри ташкил қила билишда.

Бир ривоятда қариянинг тўрт ўғлига қарата “Ким ақлли ва давлатманд бўлса, ўша оила бошлиғи бўлиб қолади”, деган сўзларига ўғилларидан бири зумрад кўзли олтин узуги, иккинчиси зарбоф чопонини, учинчиси эса қимматбаҳо камарини кўрсатади.

Кенжа ўғил эса “Менда зумрад кўзли узук ҳам, зарбоф чопон ҳам, қимматбаҳо камар ҳам йўқ. Лекин меҳнаткаш қўлим, ботир юрагим, ақлли бошим бор”, — дейди ва отаси уни оила бошлиғи қилиб, уй-рўзғорини мерос қолдиради.

Алишер Навоийнинг “Меҳмоннома” дос­тонида ҳам меҳнатга муҳаббат куйланади, “Маҳбуб-ул қулуб” асарида эса турли ижти­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­моий гуруҳларнинг ҳаётдаги ўрнини бел­­­­гилайди, фазилат ва нуқсонларини кўрсатади. Деҳ­­қонлар тўғрисида фикр юритар экан, “Деҳқонки дона сочар, ерни ёрмоқ била ризқ йўлин очар.… Олам маъмурлиғи алардин ва олам аҳли масрурлиғи алардин. Ҳар қаёнки, қилсалар ҳаракот, элга ҳам қут еткурур, ҳам баракот”, — деб деҳқонларни, яъни, меҳ­наткаш инсонни улуғлайди.

Ҳозирги ота-оналар эса фарзандларининг олий маълумот олиб, шаҳарда яшашларини исташади. Тўғри, жамиятимизга олимлар ҳам, шифокорлар ҳам, ёзувчилар ҳам керак. Лекин Давлатимиз раҳбари «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласида  «Қозоқ “Туғилган ерга туғингни тик”, деб бежиз айтмаган. Ватанпарварлик киндик қонинг томган заминингга, ўсган овулингга, шаҳар ва ўлкангга, яъни туғилган ерингга муҳаббатдан бошланади», деб ёзади.

«Одам боласи – чексиз ақлнинггина эмас, ажойиб туйғуларнинг ҳам соҳиби. Туғилган ер – ҳар кимнинг кўз очиб кўрган, бағрида эмаклаб, тетапоя қилган хосиятли макони, талай одамларнинг умрбод яшайдиган ўлкаси. Уни, қайда юрсада, дили тўрида асраб, алла­лаб ўтмайдиган инсон боласи йўқ. 

Туғилган ерга, унинг маданияти ва урф-одатларига ўзгача иштиёқ билан ёндашиш – ҳақиқий ватанпарварликнинг муҳим кўри­нишларидан бири», дейди. 

Мен туғилиб ўсган Алишер Навоий қиш­ло­ғида бир ибратли воқеа бўлган эди. Ол­тинчи синф ўқувчиси вилоят олимпиадасида биринчи ўринни эгаллайди. Унга «Тау самали» ўқув-соғломлаштириш лагерига йўлланма берилади. 

– Мен у ёққа боролмайман. Икки бузоғим, қуёнларимга ким қарайди?».

Ўқувчини ҳеч ким дам олишга боришга кўндира олмайди. Болани бундай фикрлашга ким ўргатган? Ота-она, мактаб, қишлоқ ҳаё­ти, баҳамжиҳатлик аталувчи маънавият негиз­лари. Бу бола келажакда меҳнатсевар инсон бўлиб етишади, албатта.

1-Май қишлоғида қирқ йил устозлик қилган аёл Америкага кўчиб кетди. Бир йил ўтмай, қайтиб келди. «Қишлоғимсиз ҳаё­тимни тасаввур қила олмас эканман», деди ҳамқишлоқларига.

Илгариги одамлар мана шундай тарбия­ланган. Бундан буён ҳам болаларни шундай тарбиялаш керак. Ҳар бир боланинг тева­­рагида улуғвор меҳнат майдони, яхши анъа­­­­налар ва ота-онанинг эзгу ишлари бўлсин.

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2018-02-27, 10:20 162
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.