26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“СИРЛАШУВ”да Каримжон Юсвалиев

Элбошимиз Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласидаги “Туғилган юрт” лойиҳаси ёшларни элпарвар қилиб тарбиялашнинг бош мезони сифатида баҳоланмоқда. 

Бу истиқболли ғоя доирасида, қолаверса, жорий йилнинг Қозоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон қилиниши муносабати билан Шимкентдаги “Жеңіс” истироҳат боғидаги “Ерлік” тарихий-ўлкашунослик музейи ходимлари 12-сонли М. Горький номли ўрта мактаб жамоаси билан биргаликда Сайрам туманининг фахрий фуқароси, Қозоғистон халқ таълими аълочиси Каримжон Юсвалиев билан “Дўстлик чегара билмайди” мавзуида “Сирлашув” тадбирини ўтказишди. Музей ходимаси Аида Ўтеп ва собиқ мелиоратор Ўсет Жабағиев олиб борган тадбирга ташриф буюрган устознинг оила аъзолари, қуда-андалари, ҳамкасблари, синфдошлари ва бошқалар даставвал шу ерда ташкил қилинган стендлар билан тўлиқ танишишди. 

Учрашувни олиб борган ёзувчи, Халқаро “Алаш” мукофоти соҳиби М. Байғут пировардида шундай деди: “Бугунги учрашувнинг айнан мактабда ўтказилаётгани бежиз эмас. Чунки, Каримжон ака умр бўйи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшиб келган устозлардан. Қолаверса, кейинги пайтда янги босқичга кўтарилаётган Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатликнинг ёрқин намунасидир. Менинг ўзбеклардан дўстларим кўп. Марҳум отам Қорабулоқдаги машҳур мол бозорида даллоллик қилган ва шу орқали ўзбеклардан кўплаб оғайнилар орттирган. Ўша азалий иноқлик ҳануз давом этиб келмоқда. Демоқчиманки, бозори, мозори бир бу икки халқнинг орасига ҳеч ким, ҳеч қачон раҳна сололмайди.”

 Шундан сўнг устознинг ҳаёти, педагогик фаолиятига оид ва бошқа саволларга таълим соҳасида кўп йиллар бирга ишлаган ҳамкасблари А. Қабилбеков, Б. Алибек, Оқсувкент қишлоқ округи ҳокими муовини 

Р. Тўрабаев, синфдоши, Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи Р. Машаев, ёзувчи ва журналист А. Пратов, қиз-келинлари, қуда-андалари жавоб беришди. Шимкент шаҳар маслаҳати депутати Ҳ. Аҳмадхонов сўз олиб, Каримжон акани муборакбод этаркан, фурсатдан фойдаланиб, унга “Qurmet”-АВ” жамоат ташкилотининг “Халық құрметі” медалини тантанали равишда топширди. Сайрам туман маслаҳати депутати, Қошғарий номли мактаб директори С. Мирзаев бир гуруҳ оқсувободликлар билан бирга ташриф буюриб, ҳамюртлик рамзи сифатида устоз кифтига чопон ёпди.

Учрашувга мактаб рақс дастаси қизлари ўзбекча, қозоқча рақслари, санъаткорлар Эркин ва Дониёр Маҳмудовлар она-Ватан, дўстлик ҳақидаги дилрабо куй-қўшиқлари билан ўзгача файз киритишди. 

Бундай тадбирлар мустақил Қозоғистонда истиқомат қилаётган турли этнослар орасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

И. КАРИМОВ, 2018-03-01, 12:41 1008
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.