26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Арай – 2018” ғолиблари аниқланди

23-марта ўтаётган “Арай – 2018” ёш эстрада бошловчилари ва қўшиқчилари фестивали ниҳоясига етди. Мухлислари энг кўп санъат турларидан бўлган танловда вилоятимиздан салкам беш юз нафар йигит-қиз иштирок этди. 

У Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласини тарғиб этиш мақсадида, Астананинг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилди. Жанубий Қозоғистон вилоят Маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармаси ҳамда вилоят маданият ва халқ ижодиёти маркази томонидан уюштирилди. 

Маҳоратини ва омадини тарозига солган бошловчилар танловида пешқадамликка эришган шимкентлик Нурлан Мухторов 262 балл тўплаб, бош мукофотга сазовор бўлди. Ундан атиги 3 балл кам тўплаган туркистонлик Ақмарал Срайил биринчи ўрин, 256 балл олган шимкентлик Айнур Қўжатайқизи ҳамда 255 балл олган Бақитжан Байжума 2-ўрин соҳиблари бўлдилар.

Шимкентдан Нурдаулет Жақсибай ҳамда Бағдат Байбалашов 3-ўринга лойиқ кўрилди. 

Шунингдек, Арис шаҳридан Айгул Ержигитова, тўлебийлик Арайлим Қурбанқул, чордаралик Дана Сарсенбай турли номинациялар ҳамда мукофотларни қўлга киритдилар. 

Ёш эстрада қўшиқчилари танлови ҳам қизғин ўтди. Тулкибош туманидан Ержан Ўксикбай 273 балл билан бош мукофотга эришди. Шимкентлик номзод Мақсат Қабай 271 балл билан 1-ўринни, Балжан Алтай 268 балл билан 2-ўринни олишди. Шимкентлик Жания Тўлепберген, Айбек Сейитхан ҳамда Бейбарис Ўнласин 3-ўринга сазовор бўлди.

Шимкентдан Разия Ауезхан, Алима Жунусалиева, сариоғочлик Элмира Ерали, мақтаараллик Малика Қалдибай, туркистонлик Улан Кўшербай, арислик Мамирхан Жубатов номинациялар ва махсус мукофотларга ноил бўлишди. 

1993 йили «Оқ қалдирғоч» номи билан уюштирилган ёш қўшиқчилар танлови 1995 йилдан «Арай» деб атала бошлади. Бақитжан Қажимуқанов, Бауиржан Исаев, Абдихан Нурмағамбетов, Владимир Ступин, Нурғали Турлибеков, Алтинай Жўрабаева, Мадина Садуақасова, Нурлан Еспанов, Гулжазира Нурпейисова, Асқар Жунисбеков, Динмухаммед Байқўжа, Алден Жақсибеков, Дўсжан Дарибаев, Ўлжас Бекбауов, “Жигиттер” квартети каби кўплаб юлдузлар илк қадамларини мазкур танловда қўйишганди. 

Ёшларни ватанпарварлик, миллий руҳда тарбиялаш, ўлкамизда эстрада санъатини ривожлантириш, соҳа янгиликларини тарғиб этишга йўналтирилган танлов ёш истеъдодларни саралашга, уларнинг республика ва халқаро даражада танилишига ҳам хизмат қилади. 

«Арай-2018» ёш эстрада бошловчилари ва қўшиқчилари фестивали ғолибларини мукофотлаш маросими катта концертга уланиб кетди. 

Мадина ЖУМАБАЙ ҚИЗИ, Абдумалик САРМОНОВ, 2018-03-01, 12:47 854
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.