26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Тозалик” куни ўтди

Бу тадбир вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган 1 март – Шукрона куни  арафасидаги ўн кунлик доирасида уюштирилди.

Шимкент шаҳридаги “Дендробоғ”да ўтган умумхалқ шанба­ли­­­­­­­­­­­­гида этномаданият бирлашмалари аъзолари, зиёлилардан таш­кил топган 500дан кўпроқ одам байрамона кайфият билан иштирок этди.

 – Ватанимизнинг обод бўлиши ҳамда гуллаб-яшнашига, кўкаламзорлашишига ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир фуқаронинг бурчи деб биламан. “Шукрона куни” доира­сида минтақамиздаги этномаданият бирлаш­малари раислари ҳамда аъзолари қўлимизга хаскаш олиб, хиёбонни тозалашга киришдик. Тозалаш билан бирга аҳолини тотувликка чорлайдиган бугунги тадбирнинг аҳамияти катта, – деди шанбаликда ишти­рок этган вилоят грузин этномаданият бирлашмаси раиси Заал Бочоришвили.

“Ҳовлиси тозанинг ҳавоси тоза” шиори остида ўтган шанбалик куни минтақадаги барча туман ва шаҳарларнинг хиёбонлари, гулзорлари, ҳовлилари, кўчалари ва ариқ­лари тозаланди. Аҳоли манзилларини яшил масканга айлантириш мақсадида турли дарахтлар ўтқазилди.

Таъкидлаш жоизки, минтақамизда янги қиёфа ва янги мазмун билан бошланган ўн кунлик бугун “Шукрона куни” билан якун­ланади.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-03-01, 12:51 647
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.