26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси – амалда

Қозоғистон Республикасининг 2008 йил 24 декабрдаги 111-IV сонли Қонунига кўра, “Агросаноат мажмуаси ҳамда қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни давлат томонидан созлаб туриш тўғрисида” ҚРнинг 2005 йил 8 июлдаги 66-сонли Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар 2009 йилнинг 1 январидан амал қила бошлади. 

Шу вақтдан бошлаб “Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси доирасида қишлоқ аҳоли манзилларига ишлаш ва яшаш учун келган соғликни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот, маданият, спорт ҳамда агросаноат мажмуаси соҳалари мутахассисларига ёрдам пули берилиб, уй-жой харид қилиш ёки қуриш учун ижтимоий қўллов кўрсатила бошлади.

Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирининг 2014 йил 6 ноябрдаги “Қишлоқ аҳоли манзилларига ишлаш ва яшаш учун келган турли соҳа мутахассисларини ижтимоий қўллов чораларини тасдиқлаш тўғрисида” 72-сонли буйруғи (матн давомида Қоида)га мувофиқ, мутахассисларнинг ижтимоий қўлловдан фойдаланишлари учун ариза ва тегишли ҳужжатларни қабуллашни қишлоқ минтақаларини ривожлантириш бўйича туман (вилоят аҳамиятига эга шаҳар) ваколатли органи амалга оширади.

Бунда вилоятда туман, шаҳар иқтисодиёт ҳамда молия бўлимлари (матн давомида – Маъмур) юқорида қайд этилган лойиҳани амалга ошириш учун жавобгар ишчи орган ҳисобланади.

Шу билан бирга, мутахассисларга ижтимоий қўллов чораларини кўрсатиш борасидаги ишларни ташкил этиш учун туман (вилоят аҳамиятига эга шаҳар) ҳокимлиги туман (вилоят аҳамиятига эга шаҳар) маслаҳати депутатлари, туман (вилоят аҳамиятига эга шаҳар) ижро органлари ҳамда жамоат ташкилотларининг вакилларидан доимий фаолият юритувчи комиссия (матн давомида – Комиссия) тузилади.

Шу муносабат билан, Маъмур ижтимоий ёрдам олишдан умидвор мутахассисларнинг ҳужжатларини қабуллаш ҳамда рўйхатга олишни амалга оширади, тавсия қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигини текширади, маблағ харажати ҳисоб-китобини юритади ҳамда ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб, уч иш кунида комиссияга юборади.

Ўз навбатида, Комиссия Маъмурдан ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни ичида тавсия қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда туман, шаҳар ҳокимлигига мутахассисга ижтимоий қўллов чоралари кўришни тавсия қилади.

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2009 йил 18 февралдаги “Қишлоқ аҳоли манзилларига ишлаш ҳамда яшаш учун келган соғликни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот, маданият, спорт ва агросаноат мажмуаси соҳалари мутахассисларига ижтимоий қўллов миқдорини тасдиқлаш тўғрисида” 183-сонли қарорига мувофиқ, Лойиҳа доирасида ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 70 бараварига тенг миқдорда ёрдам пули (2018 йилга – 168 350 тенге), ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 1500 бараваридан ошмайдиган миқдорда уй сотиб олиш ёки қуриш учун бюджет насияси (2018 йилга – 3 607 500 тенге) ижтимоий қўллов чоралари белгиланган.

Қоидага мувофиқ, ижтимоий қўлловни олган мутахассис:

3 йил қишлоқ аҳоли манзилида ишлаш;

иш жойидан чорак сайин ишчи органга маълумотнома бериб туриш;

йил сайин ишчи органга манзил маълумотномасини етказиш;

шартномани бузган тақдирда, маблағни тўлиқ қайтариб бериш мажбуриятини зиммасига олади.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА., 2018-03-01, 12:58 804
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.