26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон-Россия ҳамкорлигининг янги уфқлари

«Қозоғистон-Россия муносабатларини янги босқичга кўтарадиган барча имкониятларни амалга оширишимиз керак, – деди Қозоғистон Презденти Нурсултан Назарбаев «Қозоғистон – Россия: келажакни кўзлаётган иттифоқдошлик» мавзуида ўтган халқаро конференцияда», дея хабар беради Kazpravda.kz.

«Янги дунёвий шароитларда ўзгаришларга очиқ бўлишимиз ва алоҳида аҳамиятни тўла-тўкис амалга оширишга кўмаклашувчи муносабатларимиз салоҳияти сифатидаги бундай ғаройиблик ҳамкорликнинг янги шаклларини жорий этишимиз керак. Бунинг учун татбиқ этишда музокара майдончалари муҳим, уларда истиқболли ғоялар, келгусидаги ҳаракатлар режаси муҳокама қилинади», дейилади ҚР Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Азамат Абдимўминов ўқиб эшиттирган Элбошимизнинг табрикномасида. 

Шунингдек, табрик нутқида конференциянинг икки давлат орасидаги стратегик муносабатлари тарихининг ўзига хос даврида ўтаётгани қайд этилган.

«Жорий йил XXI асрга мўлжалланган абадий дўстлик ва иттифоқдошлик Декларацияси имзоланганига 20 йил ҳамда XXI асрдаги яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома имзоланганига 5 йил тўлиши сингари саналари билан эсда қолади. Конференция шунинг учун ҳам чуқур рамзий маънога эгаки, икки давлат ҳамкорлиги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик пойдевори устига тикланган ва доимо келажакни кўзлайди», таъкидлайди Президент.

Шунингдек, у Қозоғистон ва Россиянинг барча соҳалардаги ўзаро ҳаракати иккала мамлакат узоқ муддатли манфаатларига асосланганлигини ҳам тилга олди. 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2018-03-01, 13:00 610
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.