26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мақтаарал хўжаликлари карам экишни бошлади

Туманда ҳозирнинг ўзида экин май­донларида 50дан зиёд бригада ту­­­­­­­­­­­­зилиб, мингдан ортиқ одам ишла­моқда.

Февраль ойининг илк кунлари совуқ келиши натижасида, экиш иш­ларини 1-2 ҳаф­та кечикиб бошлаган “Абсаттар ата” деҳқон хўжалиги раҳбари Фа­зилбек Жарқинбеков май ойида ҳосил йиғишни режалаштирмоқда. 

– Иссиқхонада 150 минг туп карам кўчати тай­ёрланиб, 30 одамдан ибо­­рат бригада билан уни экишни бошладик.  Ишчиларга кунига 2000 тенгедан меҳнат ҳақи тў­ланади. Асосий маҳсулот 2 ой ичида пишиб, ети­лади. Яна карамнинг 90 кунда етиладиган навини ҳам экдик. Ўтқазилган кўчатни ёғингарчиликдан сақлаш учун махсус ёпинчиқдан фойдаланамиз. Энг асосийси – уларни яхшилаб парва­­­­риш­­­лашга эътибор қаратишимиз лозим, – дейди Ф. Жарқинбеков.

Мақтаараллик миришкорлар оғирлиги 1-1,5 кг.ни ташкил этадиган карамнинг “нидерланд пандион” навини экишмоқда. Эрта етиладиган карамга Европа ва Россиядан талаб катта. Шунингдек, карам йи­ғиш­тириб олингандан сўнг, қовун-тарвуз экишга ки­ришилади. Шундай қи­­­­­­либ, хўжаликлар 1 йилда икки марта ҳосил олишади. 

Ўтган йили апрель ойи­да илк маҳсулотни олган мақтаараллик деҳқонлар республиканинг қатор ви­­­­­­лоятлари ва Москва шаҳ­­­­­­­­­рини карам билан таъмин­­­­лаганди. 

Таъкидлаш жоизки, Мақ­таарал туманида ўт­ган йили 3877 гектарга саб­завот экилиб, ўрта ҳисобда 231,3 центнердан жами 89689 тонна маҳсулот етиштирилган бўлса, унинг 50 минг тоннадан зиёди карамдир.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-03-03, 11:13 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.