26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Таълим муассасаларидаги порахўрлик

Унинг олдини олиш мумкинми?

Таълим соҳасида уюшган жи­ноятчилик шу даражага етдики, ўтган йили Жанубий Қозоғистон вилоятида мактаб директорлари орасида пора олиш, яқин қарин­дошларини мактабга жой­лаш­тиришга оид ҳолатлар бўйича 157та жиноий иш рўйхатга олин­ган. 

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтган видеоанжуманда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар Миллий бюроси вилоят депар­таментининг штаб раҳбари Айдар Тастемиров маълумот берди.

ҚР Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар Миллий бюросининг вилоят де­пар­­­­­­­­таментлари ҳамда вилоят таълим бошқармаси ҳамкорликда ўт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­каз­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган мажлисда вилоят ҳокими ўрин­­босари У. Садибеков ва ҚР Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳа­ракатлар агентлиги Жанубий Қо­зо­ғистон вилоят департаменти раҳбари, Ахлоқ бўйича кенгаш раиси Али Кўмекбаев иштирок этдилар.

“Таълим тизимида кадрларни тайинлашдаги шаффофлик: уюшган жиноятчилик таваккалларини бар­тараф этиш” ҳамда “Кўр­са­тиладиган давлат хизматлари си­­­­­­­­­­­­­фатини оши­риш. Давлат хиз­матларини назорат қилиш” мав­­­­­зулари муҳокама қи­линган йиғи­лишда, айниқса, туман таълим бўлимлари ва қишлоқ мак­табларида уюшган жиноятчилик ҳо­­­­­­­­латлари кўпайиб бораётгани айтил­ди.

– Мактаб директорларини та­йинлаш, мактабларда бўш ўрин­­­ларга ўқитувчи қабул қилиш танловларини ўтказишда тест им­­­­­ти­­­­­­­­ҳонини кимлар, қандай ўтка­­­­­зиши белгиланмаган. Бизнинг департамент томонидан бир неча тавсиялар берилиб, бу камчиликлар ҳозир бартараф этилди. Таъкидлаш жоиз бўлган яна бир ҳолат, олий ўқув юртлари ректорлари, коллеж ва мактаб ди­­­ректорлари мансабдор шахс, давлат хизматчиси тоифасига ки­ради. Шу боис, уларнинг байрам совғалари олишига ҳам тўсиқ қў­йилган. Агар билмай олиб қўйса, 7 кун ичида бу ҳақда тегишли органларга хабар қилиб, совғани махсус жамғармага топшириши керак, – деди Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги ЖҚВ департаменти раҳ­­­­­бари ўринбосари Ғанижан Асанули.

Мазкур департамент раҳбари А. Кўмекбаевнинг айтишича, уюшган жиноятчиликка йўл қўймаслик учун бугунги кунда ишонч телефони ва WhatsApp тармоғи орқали алоқа ўрнатиш имкониятлари мавжуд.

Мажлисда пора олаётиб, қўлга тушган мактаб директорлари ҳақи­­­даги видеолавҳалар намойиш этил­­­­­ди. Улардаги маълумотларга кўра, Сайрам, Мақтаарал, Ўрдабоши туманлари, Туркистон шаҳри мак­табларида, жами  6та мактаб ди­ректори пора билан қўлга тушиб,  уюшган жиноятчиликка дахлдор 19та жиноий иш рўйхатга олинган. 

Шунингдек, мажлисда таълим соҳасидаги уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш, хизмат сифатини яхшилаш мақсадида жорий этилган рақамлаштириш тизимининг афзал­ликлари ҳақида сўз юритилди. Масалан, вилоятда ўқувчиларни 1-синфга, болалар боғчасига ҳамда ўқитувчиларни ишга қабул қилиш жараёнлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилган. Республикада илк бор йўлга қўйилган лойиҳа ижобий натижа бермоқда.

– Юқорида қайд этилган нохуш воқеалар туфайли минтақамизда сифатли таълим бераётган Ж. Қаппаров номидаги, шаҳардаги 8-сонли мактаб-гимназия мактаб­лари “Бирнинг касри мингга” де­ганларидек, ноқулай аҳволда қо­лишди. Улар республикада билим бериш даражаси энг юқори илм масканлари деган мақомга эга. Би­роқ, фаррошлик учун директорга пора бериб, ўқитувчиликка фақат ўз туғишганларини жойлаштирган юқоридаги таълим масканлари ту­фай­ли минтақамиз республикада ёмонотлиқ бўлди. Келажак авлод­га адолатни, ҳаққонийликни ўрга­тадиган мактабда юз бераётган бун­дай камчиликларга йўл қўйиб бўлмайди. Уни бартараф этиш учун ҳаммамиз бир ёқадан бош чи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қаришимиз лозим, – деди У. Са­­­­­­­­­­­­­дибеков.

Порахўрлик нафақат мактабда, балки болалар боғчаларида ҳам кенг тарқалганини таъкидлаган соҳа мутахассислари ўтган йили “Балапан” дастурини амалга ошириш доирасида қирқдан зиёд киши порахўрлик кўринишидаги жиноятга қўл урганини маълум қилишди.

– Йил бошидан буён иккита мактаб директори пора билан ушланди. Куни кеча Мақтаарал туманида яна бир шунга ўхшаш жиноят билан таълим соҳаси ходими қўлга олинди, – деди департаментнинг штаб раҳбари Айдар Тастемиров.

Департамент раҳбари ўринбосари Айбек Шилманов  эса “400дан зиёд давлат хизматини уйда ўтириб олиш учун электрон ҳукумат порталида рўйхатдан ўтиш мумкин”,  деди.

Ўз навбатида вилоят таълим бошқармаси раҳбари И. Сағинтаев мажлисда тилга олинган камчи­­ликларнинг мавжудлигини, келгусида тегишли соҳа мутахассислари билан бирга соҳада уюшган жиноятчиликка қарши аёвсиз кураш олиб бориш зарурлигини  маълум қилди. Шунинг­дек, директорлар ҳам махсус тест орқали ишга жойлашиши мум­кинлигини айтди.

Мажлис видеоанжуман тар­тибида, вилоятнинг туман ва шаҳар­лари ҳокимлари, таълим бўлимлари раҳбарлари ва мактаб директорлари иштирокида ўтди.

Таъкидлаш жоиз,  бугунги кунда фуқаролар билан самарали мулоқот юритиш мақсадида memkyzmet.kz сайти ва “Таълим” рукни очилган.

Таълим соҳасидаги порхўрликка гувоҳ бўлсангиз 51-51-51, 8775 869 2121 WhatsApp рақамига хабар қилинг!

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2018-03-03, 11:16
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.