26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Миллий банк назоратни кучайтирди

ҚР Миллий банки раиси Данияр Ақишев республикамизнинг 16та минтақаси билан бевосита тармоқ орқали онлайн-анжуман ўтказди.

Бош банкир дастлаб молия бозоридаги бугунги аҳволга тўхталиб, йил бошидан буён инфляциянинг пасайиши сезилаётганини таъкидлаб ўтди. “Ҳозир инфляция кўрсаткичи 6,8 фоиз. Миллий жамғарма активининг миқдори 58,3 млрд. долларга етди. Қозоғистонда тенге фаоллиги юқори даражага кўтарилди. Йил бошидан буён  4 фоизга мустаҳкамланиб, январь ойида унга эҳтиёж ортди. Иккинчи даражали банклардан бу ойда 830 млрд. тенге насия жалб этилган”, деди Данияр Талғатули.

Сўнг, онлайн-анжуман аввалроқ ижтимоий тармоқларга келиб тушган саволларга жавоблар билан давом этди.  Данияр Ақишев аҳолини молия пирамидаларидан эҳтиёт бўлишга чақирди. Молия пирамидаларининг турли-туман эгри ҳаракатларга боришини таъкидлаган у, фуқароларга ёдда сақлаши шарт 10та масалани таъкидлади. 

“Молия пирамидаларининг биринчи навбатда Миллий банкдан депозит очиш тўғрисида махсус лицензияси, сўнг давлат рўйхатидан ўтиш низоми ҳам йўқ. Улар бозор даражасидан жуда юқори даромад таклиф этишади. Мижозни чиройли реклама билан жалб этиб, бонус беради, совғалар тарқатади. Маблағнинг сақланишига кафолати йўқ бундай ташкилотлардан узоқроқ юришни маслаҳат берамиз”, деди бош банкир. 

Шунингдек, бугунги кунда хорижга пул чиқариш, яъни у ерда ҳисоб-рақами очишга тўсиқ қўйиш ишлари юритилаётганини айтди. Бундан ташқари, банкоматларда ҳар доим майда пул бўлмаслигидан шикоят қилган фуқарога банкоматларга йирик пул солиш самарасиз, деб жавоб берди. Чунки, бу усул банкоматларга инкассаторларнинг қатновини тежайди. Шунингдек, Миллий банкнинг иккинчи даражали банкларни мажбурлай олмаслиги, бироқ фаолияти назорат қилиб турилиши айтилди.

Онлайн анжуманда Дав­лат раҳ­барининг мо­лия инсти­тутлари шаънига айтган танқ­ид-огоҳлан­тиришларининг ўрин­­­­­­­­­­­­­­­ли эканини таъкидлаган Ақишев “ночор” насиялар порт­­­­­­­­­­­фелининг 90 фоизи 2006 йилдан бошлаб бе­рилганини, бундай ҳаракатларнинг энди такрорланмаслигини маълум қилди. Миллий банк томо­нидан назорат функциялари кучай­тириладиган қонун лойиҳаси тайёр­ланиб, бугунги кунда муҳокама қилинмоқда.

Данияр Ақишев пенсионерларнинг саволига ҳам муфассал жавоб қайтарди.

“Пенсионерларга нега кредит бе­рил­майди?” деган саволга “Нафақа олиб ўтирган, мамлакатга тобе одам пулини насияга тўласа, ўзида ҳеч нарса қолмайди”, деб жавоб берди Миллий банк раиси. Пенсия жам­­­­ғармасининг асосий мақсади – одамларнинг бе­таш­виш кексалигини таъминлаш. Ушбу мавзуда фикр юритган Данияр Талғатули нафақага чиққан шахснинг бошқа даромади бўлмаслиги, шунинг учун пенсиядан бошқага ишонч йўқлигини таъкидлади. Зеро, ЯОПЖ (Ягона омонат пенсия жамғармаси) мижозлари ҳақидаги ахборот сир сақланади.

Келажакда фуқаролар мажбурий суғурта шартно­маларини онлайн тар­тибда амалга оширадиган бў­лади. Бу ҳақда қо­нун меъёрларига киритилган ўзгаришлар Парламентда муҳо­кама қилинмоқда. Шунингдек, бошқа банкдан пул олиш пайтида ушланадиган комиссия миқдорини ҳам иложи борича камайтиришга ҳаракат қилинмоқда.

Уч соат давом этган он­лайн тар­тибдаги анжуманда қозоғис­тон­­­­­­­­­­­ликлар Миллий банк фаолияти, олиб бори­лаётган пул-кредит сиё­сати, алмаштириш пунктлари ва криптовалюталар, молиявий хиз­матлар соҳасидаги ҳуқуқларни ҳимоя қилишга доир саволларга жавоб олдилар.

М. УСМОНОВА, 2018-03-03, 11:19 171
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.