26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Аёл борки, олам мунаввар

Оқсувкентдаги А. Исмоилов номли гуманитар коллежида Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан “Жамиятда хотин-қизларнинг ўрни” семинари уюштирилди. 

Тадбирнинг айнан Гулчеҳра Камол қизи етакчилик қилаётган таълим муассасасида уюштирилгани бежиз эмас. Чунки бу ерда талаба қизлар тарбиясига жиддий эътибор берилади. Коллежнинг мажлислар залига йиғилган фаол аёллар, хотин-қизлар қўмиталари вакиллари, талабалар ҳузурида сўз олган бирлашма раиси Ғанишер Раимқулов қатнашчиларни яқинлашиб келаётган 8 Март – Хотин-қизлар байрами билан чин дилдан қутларкан, барчани маданият уйида бирлашма томонидан ўтказиладиган катта концерт дастурига таклиф этди. Республика “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги хотин-қизлар кенгаши раисаси Нурхон Дўсметова, ҚХА оналар мактаби аъзоси Фароғат Ҳожиметова, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кенгаши инспектори Елена Яврова, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги хотин-қизлар кенгаши раисаси Зуҳра Илёсова ва бошқа меҳмонлар иштирокидаги тадбирда фарзанд тарбиясига оид маърузалар ўқилди.

– Мана, ҳозиргина қизлар тарбиясига бағишланган тадбирда қатнашарканман,биринчи навбатда, коллеж талабаларининг ўта одобли-иймонли эканига гувоҳ бўлдим. Бу жамиятимизда хотин-қизларнинг тутган ўрни ва мавқеи ошиб бораётганини кўрсатади. Демак, мамлакатимизда гендер сиёсати тўғри олиб борилаётганидан далолат, – деди туман ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги хотин-қизлар кенгаши раисаси Зумрад Аҳмедова.

Тадбирда, шунингдек, талаба ёшлар кўп йиллар турли жабҳаларда самарали фаолият юритган онахонлар билан самимий суҳбат қуришди. 

Бу каби учрашувлар аёлларимизнинг жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси ниҳоятда катта эканини яна бир бор исботлаб, ёшлар онгида бундай онахонлар билан ғурурланиш, улардан ўрнак олиш ҳиссини уйғотиши, шубҳасиз. Зеро, қиз бола тарбияси ҳамиша нозик ва долзарб вазифа бўлиб келган.

И. КАРИМОВ, 2018-03-07, 09:24 185
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.