26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муқаддас ва мўътабар аёл!

Сиз борсиз, сўзимизда садо бор,

Сиз борсиз, ишқ аҳлида гадо бор,

Сиз борсиз, минг бир дардга даво бор,

Мен офтобга алишмаган аёллар!

 

Офтоб ожиз, асли онам олдида,

Бибихоним юрагимнинг ёдида,

Сиз яшайсиз Моҳларойим додида,

Мен офтобга алишмаган аёллар!

8 Март – Халқаро хотин-қизлар байрами баҳор фаслининг илк чечаклари кўз оча бошлаган, кўкда оппоқ момиқ булутлар кезган, бободеҳқон ўз даласига шошган, жилғалар ирмоқларга уланган, баҳор ифорлари инсон димоғига уфурган паллада нишонланади.

Она ҳақида қанча гапирмайлик, таърифлаб шеърлар битмайлик, унинг оташин меҳри олдида барчаси ожизлик қилади. Шунинг учун онажонларимизни, опажону сингилжонларимизни қанча эъзозласак ҳам оздек. 

Онасан, опасан, сингилсан, қизсан,

Юрагинг қўрини берган бир гулсан.

Сенинг учун бошимни эгаман, Она.

Сенинг учун фақат, жоним минг дона.

Ҳа, азизлар, нафақат байрамда, балки оддий кунлари ҳам жаннат оёқлари остида бўлган мўътабар онажонларимизни, рафиқаю қизчаларимизни эъзозлайлик, қадрлайлик!

Дурбек ТОЖИБОЕВ, 1-сонли мактаб-гимназия ўқитувчиси, 2018-03-07, 09:27 849
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.