26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Сўғдиёна» – энг сара боғча

Доимий обуначимиз, қатор давлат мукофотлари соҳибаси, ҳаётининг 41 йилини мураббийликка бахшида этган маориф фахрийси Дилдор Эргаш қизининг таклифи билан кўкламнинг илк куни кўҳна Қарноқ қишлоғига бориб, 100 ўринли замонавий «Сўғдиёна» – хусусий болалар боғчасининг очилиш маросимида иштирок этдим.

Савлати, қурилиш услуби билан ҳайрат уйғотувчи боғча олдида Дилдор Ҳабибова тадбиркор укаси Бекзод Эргаш ўғли, қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ҳусан Садиров ва қатор мезбонлар иштирокида меҳмонларни хуштавозелик  билан қарши олмоқда. 

Турли этносларнинг миллий либосидаги жажжи болакайлар ижросида санъат намуналари қарсаклар билан олқишланди. “Қозоғистон – умумий хонадонимиз, барчамиз бир чанғароқ остида биргамиз” ғояси муваффақиятли намойиш этилди. 

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Рашид Минбаев шаҳар ҳокими Абдубахит Мақулбаев номидан барчани Шукрона куни ҳамда Дилдор Эргаш қизининг саъй-ҳаракатлари билан бунёд этилган боғчанинг очилиши билан муборакбод этди. 

Қарноқ қишлоқ округи ҳокими Талъат Матмусаев, Кентов шаҳар таълим бўлими раҳбари Адилбек Ауелбековлар давлат – хусусий ҳамкорлиги асосида иш юритувчи бундай боғчалар Элбошимиз Н. Назарбаевнинг оқилона сиёсати меваси эканлигини таъкидлаб тадбиркорларни бу борада ҳам ғайрат билан меҳнат қилишга чақирди. 

Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирсметов фахрий мураббия Дилдор Эргаш қизига ёш авлод тарбияси йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун эҳтиром билан «Ибратли фуқаро» унвонини тақдим этди. Рашид Минбаев ва фахрий отахонлар Саид Мирзараимов, Эргаш Отажоновлар тасмани қирққач, меҳмонлар ичкарига йўналдилар. 

Уч қаватдан иборат, барча қулайликларга эга мўъжизакор боғчада машғулотлар қозоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. 

Уч ёшли болакай боғчага қабул қилиниб тарбияланиб, бошланғич синфга қадам қўйганида тиллар масаласида мукаммалликка эришган бўлади. Бундай муассаса ҳали бу ҳудудда йўқ. Дилдор Эргаш қизи бу янгиликни биринчи бўлиб жорий этишга муваффақ бўлди. Нутқида нуқсони бор болалар учун логопед кабинети ташкил қилингани, кенг спорт зали тўлиқ жиҳозлангани ва қатор-қатор қулайликлар «Сўғдиёна»ни энг сара боғча даражасига кўтаради. 

Янги боғча очилиши билан 30дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Барча билимли мураббийлар тажрибали мудира Фароғат Ҳайдарова раҳбарлигида бола тарбиясидек масъул ишга бел боғлашди. 

10 соатдан зиёд вақт давомида кичкинтойлар ушбу боғчада уч маҳал таом билан таъминланиб, қизиқарли машғулотлар билан банд бўладилар. Тадбирда Туркистон, Кентов ва бошқа жойлардан жуда кўп қадрли меҳмонлар иштирок этдилар. Дилдор Эргаш қизининг муҳтарама волидаси Бибиойша ая ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Қарноқда илк болалар боғчасини ташкил этиб, шу ишга раҳбарлик қилган эди. Мана, йиллар ўтиб, унинг фарзандлари ушбу 

масъулиятли ишни давом эттирмоқдалар. Муваффақият ёр бўлсин! Элбошимиз Н. Назарбаев режалаган – Қозоғистонни ривожланган 30 давлат қаторига қўшадиган заковатли авлод вакиллари мана шундай замонавий боғчаларда камол топишига ишончимиз комил. 

P.S. Қарноқда таниқли Эргаш отанинг бугунги авлодлари бунёд этган муҳташам «Бексарой» тўйхонасида аждодлар руҳига бағишланган худойида 300дан зиёд меҳмонлар, отахонлар, онахонлар иштирок этиб, Шукрона кунида қадрдон қишлоғига улкан янгилик туҳфа этган Дилдор Эргаш қизига, унинг қариндошларига, мураббийлар жамоасига омадлар тиладилар. «Жанубий Қозоғистон» газетаси таҳририяти ҳам мана шу эзгу ниятлар ижобатини тилайди. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-03-07, 09:35 771
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.