26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Искана (ёрма) пайванд

Орзиқиб кутилган баҳор ҳам келди. Азиз юртдошлар! Баҳор келиши барчамизга муборак бўлсин! Ёзимиз баракали, мева-сабзавот ҳосили мўл бўлсин. 

Баҳорда тезлик билан қилинадиган ишлардан бири – Искана (ёрма) пайванд. Ёрма пайванд ҳосилдорлиги пасайган, меваси майда бўлган олма уруғидан етиштирилган кўчатларга баҳорда (куртаклар уйғонгунча) уланади. 

Пайванд қилинадиган дарахт тўнкасини ер устки қисмидан кўндаланг арра билан кесилади. Ҳосил бўлган пайвандтагнинг аррадан зарарланган қобиғи пичоқ билан тозаланиб, силлиқланади. 

Пайвандтаг ташқи қобиғининг силлиқ томонига тўғирлаб, аввал пичоқ билан (салгина), кейин пичоқ ўрнига темир пона (искана) қўйиб, пайвандтаг ёрилади. 

Улаш учун тайёрлаб қўйилган пайванд­устда 3-4 куртак қолдирилиб, 3-4 см. узунликда новданинг пастки учини қарама-қарши томонлари кертиб йўнилади. Йўнилган пайвандуст новдани пайвандтагнинг ички томонида турадиган қисмига қобиғи озгина қолдирилиб, (унинг қарама-қарши томонидаги қобиғи сал кўпроқ қолдирилади) тиқилади.

Қаламчани ўрнатишда, пайвндтагнинг ёғочли қисмини сиртқи қисмига пайвандуст (қаламчани) ёғочлик қисмини сиртқи қисми тенг (параллел) бўлиб, жойлаштирилиши керак. Шундагина пайвандтаг ва пайвандустлар қобиғининг ички қисми ҳам бир-бирига мувофиқ келади.

Пайвандтаг йўғонлиги 3 см.гача бўлса, унга 1та пайвандуст, 3 см.дан йўғон бўлса 2та (қарама-қарши томонига) пайвандуст уланади. Пайвандтаг йўғон бўлса, 4 томонига 4та пайвандуст уланади. 

Искана пайвандни ҳамма данакли, уруғли, ёнғоқли меваларда ҳамда узумда амалга ошириш мумкин.

Пайвандлаш вақти куртаклар уйғонгунча бўлади. Шунингдек, пайвандтаг қобиғи, пайвандтагни искана билан ёришда кўчиб кетмаса ҳам пайванд қилса бўлади.

Пайвандлагандан кейин жароҳатлар боғ елими билан беркитилади ёки целлофан билан ўралади.

Т. ХОНХЎЖАЕВ, биолог. Сайрам даҳаси, 2018-03-07, 09:41 292
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.