26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Астанада – сабзавот карвони

13-14 май кунларида Астанада ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига бағишланган Жанубий Қозоғистон вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ярмаркаси ўтди.

Шунинг учун вилоятимиз қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари қиймати 135,6 млн. тенгелик 262 тонна маҳсулот ортилган карвонни Астанага жўнатдилар. Шундан, йилқи гўшти – 22 тонна, курка гўшти – 15 тонна, ун маҳсулотлари – 10 тонна, помидор – 71 тонна, бодринг – 71 тонна, сут маҳсулотлари – 7 тонна, колбаса маҳсулотлари – 3 тонна, балиқ маҳсулотлари – 3 тонна, қимрон – 1 тонна, тухум – 10 минг дона .

– Сиёсий аҳамиятга эга тадбирни юқори даражада ўтказишга элимизнинг барча вилоятлари қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Жануб минтақаси ҳам ўз улушини қўшмоқда. Бугунги тадбир бунинг аниқ исботи. ЭКСПО кўргазмасига Жанубнинг хўжаликлари дастлабки маҳсулотларини жўнатди. Уларни Астанага етказиш учун музлатгичлар билан таъминланган 25 транспорт хизмат қилди, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари Бауржан Жамалов. 

Жанубий Қозоғистон вилояти ЭКСПО кўргазмаси чоғида 6 марта ярмарка ўтказади. Шу оралиқда Жануб хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 28 туридан 12 минг 976 тонна жўнатишади. Бунинг учун вилоятдаги  35та йирик ҳамда ёрдамчи хўжаликлар ва корхоналар танлаб олинган.

Айтиш жоизки, маҳаллий маҳсулотларимиз шаҳар фуқаролари ва меҳмонларга ярмаркаларда тавсия этилади.

 

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-05-16, 10:55 212
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.