26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Онамнинг қўшиғи

Ишлар билан бўлиб, онаизоримни кўрмаганимга ҳам уч ойдан ошибди. Ҳар сафар келганимда онам билан узоқ суҳбатлашамиз, дуолари қанот бағишлайди. 

Биз, етти фарзандни оёққа қўяман, деб, озмунча азоб чекдими?

 

– Ўғлим, кейинги пайтларда даданг тушимга кўп кирадиган бўлди. Унинг ёнига борадиган вақт бўлиб қолди, шекилли...

– Қўйинг, ойи, юз ёшингизни ҳали нишонламадикку, – дейман уни қучоқлаб. 

– Сенинг ишинг ҳам осон эмас, халқ хизматидасан, кунни кун, тунни тун демайсан.

– Майли, ишни қўя турайлик, яхши кўрган лапарларингиздан айтиб беринг, қишлоғимизда сиздан яхши лапар айтадиган одам йўқ. 

– Лапар эсимда қолибдими, болам, яхшиси бир қўшиқни хиргойи қилиб берақолай:

Дўстлар, ҳеч ким менингдек ёридин айрилмасин,

Меҳрибон, мунис ўшал, дилдоридин айрилмасин.

Хонумон барбод уруб, васлига етмай биргина. 

Маҳраму, маъюс, йўқу боридин айрилмасун.

– Ойи, рақсга тушадиган одамнинг йўқлигини қаранг, – дейман кўнгилдаги ғуборларим кетиб.

– Бу қўшиққа рақсга тушилмайди, ўғлим. 

– Нега тушилмас экан, ахир ярим асрдан бери бу қўшиқ тўйларда ижро этилиб, ҳамма рақсга тушадику.

– Сўзларига эътибор бергин, ўғлим:

Дўстлар, кўрсатмасун, ҳаргиз жудолик дардини, 

Душманинг ҳам бўлса ўз ғамхоридин айрилмасун.

Бандае, ёраб, Муқимийдек бўлиб хору касод 

Суду савдодин қолиб, бозоридин айрилмасун.

Ҳар бир сўзи юракни куйдириб, дилларни ўртайдику, йиғлаб куйланадиган қўшиққа қандай қилиб рақсга тушиш мумкин?

Дарҳақиқат, тўйларда бу қўшиқни куйлашса, сўзларига эътибор бермай, ҳамма қатори ўйинга тушиб кетаверган эканмиз. Бу қўшиқда халқнинг дарду аламлари, асрий ситамлари, ушалмаган орзу-армонлари, маънавияти ва қисмати ифодаланган экан. Бошига не кулфатлар ёғса ҳам, уларни мардона енгиб, яна чарақлаб, ранг-баранг бўлиб товланаверадиган она Ватанимиздай халқимизнинг ҳам иродаси метинлиги сабабли Муқимийнинг бу шеъри қўшиққа айланган экан. 

Ватаним менинг!

Онажоним менинг!

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2018-03-07, 09:49 649
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.