26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аёллар шарафланди

Тиниб-тинчимас, меҳнаткаш халқимиз учун баҳорнинг илк кунларидан байрам бошланади. Март ойининг биринчи санаси Шукрона куни бўлса, эндиликда аёллар байрамини нишонлаш арафасидамиз, навбатда Янги йил – Наврўз айёми эшигимизни тақиллатиб турибди. 

Аёлларнинг жамиятдаги ўрни юксак эканлигини таъкидлаш ва байрам арафасида бир сония бўлсада кайфиятларини кўтариш мақсадида 8 Март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти ҳамда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг ташаббуси билан “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” номли концерт дастури ўтказилди. 

Гарчи, об-ҳаво қайсарлик қилиб, ёмғир тўхтамаган бўлсада “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биноси мухлисларга тўлиб кетди. Йиғилганлар сони бадиий ҳаваскорларга илҳом берса, улар санъати мухлисларга хушкайфият бахшида этди. 

Кечани Қозоғистон Республикаси “Дўстлик” ҳамжамияти ҳамда ЖҚВ ўзбек этномаданияти бирлашмаси раислари Икромжон Ҳошимжонов ва Бадриддин Нишонқулов очиб бердилар. Сўнг Сайёра Абдуллаева ўзининг “Яссавий ворислари” китобини миллат фидойиларига тақдим этди.

Концертда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Дилдора Ниёзовага вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Гулираъно Расулова ва аёллар кенгашининг етакчиси Зуҳра Илёсовалар “Жамоат фидойиси” медалини топшириб, қўшни давлатдан ташриф буюрган меҳмонларга жорий йил “Қозоғистонда Ўзбекистон йили” деб эълон қилинганини, шу боис икки давлат дўстлигини ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган ушбу концерт йил давомида уюштириладиган талай тадбирларнинг дебочаси эканлигини етказдилар.

Кеча ниҳоясида фаоллар Т. Ҳакимбеков, Т. Нишонбоев, Н. Дўсматова ҳамда ҳомийлар барча хотин-қизларни келаётган байрам билан табриклаб, самимий тилакларини изҳор этишди.

Майсара САФАРОВА. Собиржон ИСАМАТОВ суратлари, 2018-03-07, 09:52 633
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.