26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўчат мўл бўлади

Қазиғуртдаги “Саидусмон ота” хўжалиги жорий йилда 1,5 млн. дона кўчат етиштиради. Мазкур ширкат 3 гектар иссиқхонада сабзавот маҳсулотлари ва полиз экинлари кўчатларини етиштириш билан шуғулланади. Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати ташаббуси билан ОАВ вакиллари тумандаги хўжаликларга сафар уюштириб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

Журналистлар даставвал Қазиғурт тумани Турбат қишлоқ округидаги оила аъзоларидан ташкил топган “Саидусмон ота” хўжалигига боришди. 2012 йили ташкил этилган хўжалик раиси Сайдали Турсунов лойиҳани бошлаш учун ўз ҳисобидан 45 млн. тенге сарфлаган. 

– 2017 йили 500 минг туп кўчат тайёрланди. Жорий йилда эса 1,5 млн. дона ниҳолни вилоятда сотишни режалаштираяпмиз. Шунингдек, 2017 йилнинг биринчи ярмида 2,5 гектарли иссиқхонага помидор кўчати ўтқазиб, 210 тонна маҳсулот олган бўлсак, иккинчи ярим йилликда ўша жойга бодринг экиб, 140 тонна маҳсулот етиштирдик. Маҳсулотларимизга асосан Астана, Алмати шаҳарларидан ва Россиядан буюртмалар кўп, – деди С. Турсунов.

Ҳозирги кунда хўжаликда 35 одам доимий иш билан таъминланган бўлса, 40 киши мавсумий ишларга жалб қилинади. Уларнинг ойлик маоши ўртача ҳисобда 50 минг тенге. Ширкат раҳбари келгусида хўжаликда мол бўрдоқилаш майдончаси ва интенсив боғ барпо этишни режаламоқда. 

Мол бўрдоқилаш билан шуғулланадиган “Сайдаҳмат ота” хўжалигида эса 25 одам меҳнат қилади. Бу ерда 200 бошга яқин наслдор қорамол боқилади. Ушбу майдонни ишга тушириш учун 15 млн. тенге маблағ сарф қилинган. Унинг 3 млн. тенгеси Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан олинган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-03-07, 09:53 200
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.